Чустда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»Акция по посадке деревьев в Ташобласти
Акция по посадке деревьев в Ташобласти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чустда ўқитувчилар таътил даврида мажбурий меҳнатга жалб этилган.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар қилди.

Бетонирование плиты проезжей части - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура ўқитувчиларга бетон қуйдирган мансабдорлар ишини кўриб чиқади

“Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларда келтириб ўтилган ҳолатларни ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида ушбу ҳолатга йўл қўйганларга чора кўради”, - дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинган ва натижалар бўйича яқин вақт оралиғида батафсил маълумот берилади.

ХТВ президент қарорига кўра халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш қатъиян таъқиқланганини эслатиб ўтган.

Халқ таълими вазирлиги бу каби ҳолатларни олдини олиш ва халқ таълими тизими ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шикоятларни қабул қилишда қулай бўлган виртуал инспекторни ишга туширган. Тизимдаги ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.

Лопата - Sputnik Ўзбекистон
ХТВ Косонсойда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

Аввалроқ айрим ўзбек ОАВларида эълон қилинган мақолада Чуст шаҳридаги 9-мактаб ўқитувчилари меҳнат таътили даврида мактабда усталар билан бирга ишлаётгани айтиб ўтилган эди.

Қайд этиш жоизки, куни кеча Наманган вилояти, Косонсой туманидаги мактаб ўқитувчиларининг “Яшил хиёбон” ҳудудида “шанбалик” ниқоби остида эни 1,5-2 метр, узунлиги 410 метр жойга бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ф.Н. вазифасидан озод этилган эди.

Бундан маълум бўладики, айрим мутасаддилар ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

Янгиликлар лентаси
0