Тошкент вилоятида бир куннинг ўзида 531 нафар пиёда жаримага тортилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПешеходы переходят дорогу
Пешеходы переходят дорогу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
531 нафар фуқарога нисбатан 35 миллион 883 минг 210 сўм миқдорида жарима белгиланган.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Тошкент вилоятида бир кунда 531 нафар пиёда жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Тошкент вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) комплекс таҳлил қилинганда, ҳар икки йўл-транспорт ҳодисаларининг бири пиёдани уриб юбориш ҳолатига тўғри келмоқда. 

Пешеходный переход в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пиёдалар иштирокида 213 та ЙТҲ содир бўлган. Таъкидланишича, қарийб  50 фоиз ҳолатда айнан пиёданинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида содир бўлганлиги, 34 та йўл-транспорт ҳодисасида пиёда маст ҳолатда бўлганлиги маълум бўлган.

“Шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти ҳудудида бир кунлик  “Диққат пиёда!” профилактик тадбири  ўтказилди. Бу тадбирда асосий эътибор қоидабузар пиёдаларга қаратилди. Кун давомида Тошкент вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан пиёдаларга нисбатан 531 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, 531 фуқарога нисбатан 35 миллион 883 минг 210 сўм жарималар белгиланди”, - дейилади хабарда.

Мертвый человек на асфальте - Sputnik Ўзбекистон
ЙТҲ: машинада пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Вилоят ҳудудидаги туман, шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп қоидабузар пиёдалар Бекобод тумани (51 та), Нурафшон шаҳри (48 та), Чирчиқ шаҳри (39 та), Бўстонлиқ тумани (32 та) ва Ангрен шаҳри (28 та)га тўғри келган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек, эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек, мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги кўзда тутилган. Бу қоидабузарлик учун энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солиниши белгиланган.

Тошкентда маст ҳайдовчи пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

Янгиликлар лентаси
0