Миллий гвардия ходимларига маҳаллий автомашиналарни сотиб олиш учун кредитлар берилади

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йилига 300 тагача автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредит берилади.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Сотрудники Национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ҳукумат қарори: баъзи объектлар Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқланади

Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.

Унга кўра, йилига 300 тагача автотранспорт сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредит берилади:

- кредит муддати – 5 йилгача;

- дастлабки бадал – автотранспорт қийматининг 20 фоизи миқдорида;

- кредит фоиз ставкаси – Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг плюс 2 фоиз миқдорида;

- кредит бўйича таъминот – сотиб олинадиган автотранспорт гаровга қўйилади.

Янгиликлар лентаси
0