Школьники во время перемены, архивное фото

Президент мактабларига асосий қабул имтиҳонлари қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

120
“Cambridge Assessment International Education” ташкилоти 29 июндан 2 июлга қадар Президент мактабларига саралаш имтиҳонларини ўтказган эди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 21-24 июль кунлари Наманган, Нукус, Хива ва Тошкент шаҳарларида Президент мактабларига асосий қабул имтиҳонлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги асосий имтиҳон натижаларига кўра Президент мактабига қабул қилинмаган бир гуруҳ ўқувчиларни бошқа ихтисослашган мактабларга имтиҳонсиз қабулни тавсия қилишни режалаштирмоқда.

“Cambridge Assessment International Education” (Буюк Британия) ташкилоти 29 июндан 2 июлга қадар Президент мактабларига саралаш имтиҳонларини ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида прeзидeнт Шавкат Мирзиёeв “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, Прeзидeнт мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.

120