Ўзбекистон 2020-йилдан истеъмолга яроқсиз гўштлар савдосига қарши кураш бошлайди

© Sputnik / Александр КряжевПродавец на рынке
Продавец на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, 2020 йилдан бошлаб бозор, супер маркет ва фаст-фудларга етказиб бериладиган гўштларнинг электрон базаси бўлиши шарт этиб белгиланади.

ТОШКЕНТ, 19 июл - Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2020 йилдан сифати, ветеринария нуқтаи-назаридан кафолатланган гўштларни электрон маълумотлар базаси жорий қилинади.

Бу ҳақда бугун журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Мана шу электрон маълумотлар базасига киритилмаган гўштни сотиш ҳам, ундан фойдаланиш ҳам таъқиқланади", - деди у.

Хусусан, 2020 йилдан бошлаб бозор, супер маркет ва фаст-фудларга етказиб бериладиган гўштларнинг электрон базаси бўлиши шарт этиб белгиланади.

Акбаровнинг аниқлик киритишича, ушбу электрон базалар дастури фақатгина замонавий ихтисослашган сўйиш корхоналарида ўрнатилади ва мана шундай махсус корхоналарда сўйилган ҳайвон гўштлари ушбу базага киритилади.

Янгиликлар лентаси
0