Автобус въезжает на траспортную развязку

Ўзбекистонда жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш таклиф этилди

273
Автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндириш таклиф этилди.

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. “Менинг фикрим” мурожаатлар порталида жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Петиция муаллифи фикрига кўра, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади.

“Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан”, - дейилган мурожаатда.  

Таъкидланишича, жазирама қуёш жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам одамлар қуёш сабаб ўша бўш жойларга ўтирмайди. Бу эса ортиқча тиқилинчни юзага келтиради. Ҳамма автобусларга кондиционер қўйиш ёки уларни янгиларга алмаштириш эса кўп маблағ ва вақт талаб қилади.

“Амалдаги Йўл ҳаракати қоидалари 3-иловасининг 7.4 бандида “Барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойналарнинг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак”лиги белгиланган. Шу сабабли юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспортлари, хусусан, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан”, - дейилган петицияда.

273
Выпускники медицинских вузов

ОТМ битирувчилари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин шартлар

2
Ўзбекистонда кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу Шавкат Мирзиёев имзолаган “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага ОТМнинг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.

Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади.

Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга мактаб, лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга максимал балл берилади.

2
Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино

АрМИ 2020: ўзбекистонлик танкчилар мусобақага қандай тайёргарлик кўрмоқда

27
Ўзбекистонлик танкчилар Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг “Танк биатлони” жамоаси бўлажак мусобақаларга тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино
Министерство обороны Узбекистана
Подготовка команды "Танкового биатлона" узбекских военнослужащих к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино

Ўзбекистонлик танкчилар Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино
Министерство обороны Узбекистана
Подготовка команды "Танкового биатлона" узбекских военнослужащих к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино

Ҳарбийлар танк ҳайдаш ва ўқ отиш машқларида йўллар ва нишонларнинг ўзига хослигини ўрганмоқда. Шунингдек, йўлни босиб ўтиш ва аниқ нишонга олиш кўникмаларини яхшилашмоқда.

Подготовка команды Танкового биатлона узбекских военнослужащих  к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино
Министерство обороны Узбекистана
Подготовка команды "Танкового биатлона" узбекских военнослужащих к соревнованиям АРМИ в подмосковном Алабино

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жамоаси “Халқаро армия ўйинлари – 2020”да иштирок этиш учун Москва шаҳрига етиб келгани хабар қилинган эди. Улар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади.

27