Отабек Умаров "тонировка" мавзуси хавфсизликни таъминлашда тўсиқ бўлолмайди, деди

© Sputnik / Руслан КривобокРейд ГИБДД по выявлению автомобилей с тонированными стеклами
Рейд ГИБДД по выявлению автомобилей с тонированными стеклами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умаровнинг ёзишича, ҳозирда "тонировка" мавзуси бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Инстаграмдаги саҳифасида автоулов "тонировка"си ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Автомобиль с тонированными стеклами - Sputnik Ўзбекистон
“Тонировка” учун жарима кескин оширилишидан нима мақсад – ЙҲББ жавоби

Умаровнинг фикрича, хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда тонировка ҳеч ҳам тўсиқ бўлолмайди.

"Менга "Инстаграм"даги саҳифам орқали баҳсли мавзу — "тонировка" борасида жуда кўп мурожаат келиб тушмоқда. Шу сабабли ва бу актуал мавзунинг қисман хавфсизлик масаласи билан боғлиқлиги учун ўз фикримни билдиришга қарор қилдим. Фикримча, "тонировка" мавзуси Ўзбекистон шароитида долзарб ва ўринли кўтарилган. Чунки юртимизда иқлим шароити ёз ойлари, айниқса, чилла пайти жуда оғир бўлади.

Масаланинг муҳим эканлигини ҳамда Интернет тармоқлари орқали жамоатчилик, блогерлар ва депутатлар мурожаатларини инобатга олиб, биз мутасадди давлат идораларига бу масалани амалиётга жорий қилиш юзасидан тегишли тавсиялар бердик. Ҳозирда "тонировка" мавзуси бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шуни алоҳида айтмоқчиманки, бизда ушбу йўналишда ҳамма зарур чоралар ишлаб чиқилган ва ижроси таъминланган. Автоулов "тонировка"си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди", - деб ёзган Умаров.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Otabek Umarov (@otabek_muhammadalievich)

Янгиликлар лентаси
0