Праздник Сабантуй в центральном парке Ташкента

Ўзбекистон аҳолиси қанчага кўпайгани маълум қилинди

557
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон доимий аҳолиси сони тўғрисида маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 июль ҳолатига 33,5 млн кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 фоизга ўсди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтириб ўтилган.

Қайд этилишича, шаҳар аҳолиси сони 16,9 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16,5 млн кишини (49,5 фоиз) ташкил этди.

2019 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилояти (республика аҳолиси сонидаги улуши 11 фоиз), Фарғона вилояти (11,1 фоиз), Қашқадарё вилояти (9,7 фоиз) ва Андижон вилоятида (9,2 фоиз) қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра аҳолининг 30,5 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10 фоизини катталар ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига қайси касалликлар сабаб бўлгани маълум қилинган эди.

557