ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта уч босқичда, 2021, 2023 ва 2025 йилларда жорий этилади. Бу ҳақида мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этиш ҳақидаги президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган, деб хабар қилмоқда Норма.уз.
Норматив – ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта механизми 2021 йилдан бошлаб оммавий тартибда жорий этила бошланади.
Мажбурий суғурта 2021 йилда бошланадиган биринчи босқичда тажриба тариқасида Сирдарё вилоятида жорий этилади. 2023 йилдан Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этилади. 2025 йилдан бошлаб эса – бутун Ўзбекистон бўйлаб амал қилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарамоғида Ихтиёрий тиббий суғурта фонди ташкил қилинади. Унинг филиаллари Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикасида ишлай бошлайди.
Ушбу фонднинг асосий вазифаси этиб – аҳолини тиббий суғурта қилиш лойиҳасини амалга ошириш, суғурта бадалларини жамлаш ва бошқариш – белгиланган.
Ушбу йўналишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳаон тажрибасини ўрганиб чиқиб, ЖСТ экспертлари ҳамда Жанубий Кореянинг Миллий тиббий суғурта хизмати вакиллари билан маслаҳатлашган ва тажрибасини ўрганган.
Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини ташкил қилиш концепцияси 2018 йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган эди. Ушбу соҳада режалаштирилаётган ислоҳотлар аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириб, соҳага молиявий ресурсларни жалб қилиш ва уларни самарали харажат қилишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда концерт ва томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди.
Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.
Махсус комиссия фуқаролардан санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъи риоя этишлари ҳамда мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида эришилган бугунги вазиятни бардавом бўлиши учун шахсий масъулиятни оширишни сўраган.