Флаги России и Узбекистана

Октябрь ойида иккинчи Россия-Ўзбекистон форуми ўтказилади

265
(Янгиланган 13:11 07.08.2019)
Тошкентда октябрь ойида Россия-Ўзбекистон форуми ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Октябрь ойида Россия-Ўзбекистон форуми ўтказилади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси раҳбари Адхам Икрамов Fergana International Investment Forum 2019 форумида маълум қилди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилишича, тадбир Россияда ўтказилади. 

“Биринчи форумдан сўнг икки давлат Савдо-саноат палаталари, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Россия саноат ва савдо вазирлиги иккинчи форумга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Аниқ санасини айта олмайман, бироқ форум октябрда ўтказилади”, - деди Икрамов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон барча вилоятлардан мутахассислар Оренбург, Татаристон, Челябинск, Перм, Санкт-Петербург, Москва ва Москва вилоятига йўл олмоқда.

Биринчи минтақалараро форум ўтган йили 18-19 октябрда “Ўзэкспомарказ”да ўтказилганди. Унда икки давлатнинг 25 та ҳудудидан 600 дан ортиқ вакиллар қатнашди. Форум доирасида Россия-Ўзбекистон таълим форуми ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 август куни Фарғона шаҳрида халқаро инвестиция форуми ўз иш фаолиятини бошлади.

Форумда Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Россия, Эрон, Туркия, Беларусь каби 28 та давлатнинг йирик инвесторлари иштирок этмоқда.

Форум давомида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб килиш бўйича келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, В2G, B2B форматлардаги кооперацион биржалар ўтказилиб, келишувлар имзоланади.

265