Социальная сеть Фейсбук

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Facebook’да сохта профилларни аниқлади

203
(Янгиланган 20:09 12.08.2019)
“Озодлик” радиоси 48 та сохта аккаунт ёрдамида АОКА раҳбариятига қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатди - дейилган баёнотда.

ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Facebook’да Комил Алламжонов шаънига камситувчи шарҳлар жойлаган сохта профилларни аниқлади.

Агентлик баёнотида айтилишича, “Озодлик” радиоси 48 та сохта аккаунт ёрдамида АОКА раҳбариятига қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатди.

Таъкидланишича, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов блогер Кирилл Алтман билан бўлган муфассал интервьюсида оммавий ахборот воситалари ва жамият ривожланишига оид кўплаб долзарб саволларга жавоб қайтарди.

Бу интервью медиа майдонда катта резонансларга сабаб бўлди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Скриншот со страницы радио Озодлик в Facebook
Facebook / Ozodlik Radiosi
Радио "Озодлик" уличили в попытках очернить Комила Алламжонова

“Жорий йилнинг 9-10 август кунлари “Озодлик” радиоси “Facebook” ижтимоий тармоғи ўзбек сегментида интервьюдан ажратиб олинган парча асосида тайёрланган материалларни фаол тарқатди, кейинчалик шу хабарлар сарлавҳаси жузъий ўзгартирилган ҳолда Kun.uz нашрининг рус тилидаги талқинида эълон қилинди. Мазкур материалларда Комил Алламжоновнинг инсон дунёқараши ўзгариши ва борлиқни англаши — иқтисодиёт ривожланиши билан боғлиқ экани ҳақидаги мулоҳазалари баён қилинган”, - дейилган баёнотда.

АОКА баёнотида айтилишича, “Озодлик” радиоси бошқа ОАВдан фарқли равишда, Комил Алламжоновнинг ушбу иқтибосини нутқи ва яхлит контекс ичидан ажратиб олиб, унга атайин салбий тус берган, шу орқали ўзининг асл мақсади АОКА раҳбарини қоралаш ва обрўсизлаштириш эканини билдириб қўйган. Натижада икки кун ичида ушбу материал жамоатчилик томонидан салбий қабул қилинган ва ушбу пост остида 730дан ортиқ изоҳ қолдирилган. Уларнинг 500 га яқини Комил Алламжонов шахси ва фаолиятини камситувчи характерга эга.

“Бироқ агар ҳар қандай фойдаланувчи бу изоҳларнинг мазмунини оддийгина таҳлил қилса, аксарият изоҳлар шахсий маълумоти ва сурати бўлмаган 48 та сохта профилдан қолдирилганини кўриши мумкин (қуйида илова қилинган). Хусусан, энг фаол сохта профиллар — “Ивап Свирав”, “Ғиждувон Бухоро”, “Miniyozov Farxod” ва бошқалар”, - дейилган баёнотда.

АОКА ёзишича, таҳллиларга кўра, шундай сохта профиллар воситасида ахборот кампанияси қўлланган бўлиб, бундан мақсад - К.Алламжонов фақат ўз бойлигини кўпайтиришдан манфаатдор эканлиги ва Ўзбекистондаги бошқа кўплаб амалдорлар каби унинг ҳам халқ билан иши йўқлиги ҳақида жамоатчилик орасида фикр пайдо қилиш ва бўрттириш бўлган. Шунингдек, у коррупцияда айбланган, АОКА директори лавозимидан истеъфога чиқиши зарурлиги ҳақида турли даъватлар билдирилган.

Ушбу вазият ёлғон ахборотларни тарқатиш учун сохта профилларни жалб қилиш дунё миқёсида ҳақиқий хавфга айланганини яна бир бор яққол кўрсатмоқда. Бу эса уларга нисбатан чора кўришни талаб этади. Сохта аккаунтларнинг бундай фаоллиги Ўзбекистон медиа майдонида ҳам кузатилмоқда, бунда муайян шахслар доирасининг манфаатлари йўлида сохта аккаунтлардан фойдаланиш тобора ортиб бормоқда.

Агентлик томонидан IP-маълумотларни аниқлаш учун сохта аккаунтларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, кейинчалик улар тегишли идораларга қонуний чора кўриш мақсадида тақдим этилади.

203
Стая саранчи уничтожает растительность

ФВВ: чигирткага қарши курашиш учун 700 нафардан ортиқ ишчи жалб қилинган

29
(Янгиланган 13:24 03.06.2020)
Ўзбекистонда чигирткага қарши курашиш учун 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган. 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларни кириб келишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Вазирлик хабарига кўра, жорий йилда зарарли чигирткаларни республика ҳудудига кириб келишини олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.

МЧС проводит профилактику против распространения саранчи
МЧС проводит профилактику против распространения саранчи

Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.

МЧС проводит профилактику против распространения саранчи
МЧС проводит профилактику против распространения саранчи
“Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган”, - дейилган хабарда.

Вазирлик ушбу ишлар Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон давлатлари билан ҳамкорликда олиб борилаётганини қўшимча қилган.

29

Россиянинг айрим ҳудудлари мигрантларга муҳтож - меҳнат вазири

208
(Янгиланган 11:11 03.06.2020)
Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Антон Котяков Россия Федерациясида мигрантлар билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россия Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги миграция сиёсати тамойилларини ўзгартириш устида иш олиб бормоқда, деди вазир Антон Котяков. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Миграцион сиёсат бўйича вазият Россия Федерациясининг барча минтақаларида жуда фарқланади. Бугунги кунда айрим ҳудудларда мавжуд вазифаларни амалга ошириш учун миграцион оқимнинг кескин етишмовчилиги кузатилмоқда. Миграцион сиёсат ҳозирги кунда ҳукумат кун тартибидаги масалалардан биридир". - деди Котяков, Федерация Кенгашидаги ҳукумат соати давомида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда РФ ИИБ билан биргаликда ушбу соҳада бир нечта масалалар бўйича ишлар олиб борилмоқда.

"Биз миграцион сиёсат доирасида тамойилларни ўзгартириш, муайян субъектда меҳнат бозорини назорат қилиш каби масалаларни муҳокама қилмоқдамиз. Биз бунга етарлича эътибор берамиз ва яқин келажакда ўз таклифларимизни шакллантирамиз", - деди Котяков.

Аввалроқ Россияда пандемия оқибатида юзага келган ишсизлик оқибатларини енгиш мақсадида мигрантлар учун ихтисослашган меҳнат биржалари ва улар учун вақтинча муқобил иш жойларини ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

208

Россияда коронавирусга қарши ёгурт шаклида вакцина яратилмоқда

0
Россиялик олимлар ташқи кўринишидан коронавирусга ўхшаган бактерия-вирус ёрдамида инсон организмида COVID-19га қарши иммунитет ҳосил қилишни режалаштиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россиялик олимлар COVID-19га қарши организмга ёгурт шаклида киритилиши мумкин бўлган ғайриоддий вакцинани яратишмоқда, деди Россия Фанлар академиясининг вице-президенти, биотиббиёт фанлари бўлими раҳбари, академик Владимир Чехонин.
Россия фанлар академияси Президиумининг йиғилишида сўзга чиққан Чехонин, Санкт-Петербургдаги Экспериментал Тиббиёт Институтида ишлаб чиқилаётган SARS-CoV-2 инфекциясига қарши мукозали вакцина ҳақида гапирди.

Ҳарбий шифокор айтишига қараганда, ушбу вакцинани яратувчилари S-оқсил пробиотик-микробларнинг юз қисмига генетик муҳандислик йўли билан, SARS-CoV-2 коронавирус ҳужайраларга кириб боришда калит сифатида фойдаланадиган, толалачаларни жойлаштиришга муваффақ бўлишган. "Натижада юзасида иммуноген оқсил бўлган бактерия-вирус ҳосил бўлади", - деб тушунтирди Чехонин, уни ферментланган сут маҳсулоти сифатида киритиш мумкин.

Академик айни дамда ушбу вакцинанинг клиник синовлари ўтказилаётганлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия бош вазири ўринбосари Татяна Голикованинг сўзларига кўра, Россия 14 платформада коронавирус учун 47 хил вакцинани ишлаб чиқмоқда.

0