Ўзбекистонда сув тежовчи технологиялар учун субсидия ажратилади

CC0 / pixabay.com / Орошение земли
Орошение земли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кран - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 24 августдан бошлаб совуқ сув нархи ошади

Низом билан, мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.

2019 йил ва ундан кейинги йиллардаги харажатларини қоплаш бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

- томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган 1 гектар майдон учун бир марталик 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

- майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

Субсидия маблағлари 2019 йилда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан, 2020 йилдан бошлаб эса жамғарма ҳамда давлат бюджетидан тенг улушларда ажратилади.

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланишга доир фармон имзоланди

Харажатларнинг бир қисмини қоплаш истагини билдирган ишлаб чиқарувчилар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича ваколатли лойиҳа институтининг лойиҳаси;

- тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

- пудрат ташкилотлари билан тузилган шартнома нусхаси;

- амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 майга қадар келгуси йилда суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг якуний рўйхатини шакллантириб ҳукуматга тақдим этади.

Янгиликлар лентаси
0