Ўзбекистон тижорат банкларида Россия ва Қозоғистон миллий валютаси сотиш бошланди

843
Тижорат банкларида нақд рубль ва тенге сотиб олиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон тижорат банкларида Россия ва Қозоғистон миллий валютаси сотиш бошланди, деб хабар қилди Uznews нашри.

Хабарда айтилишича, тижорат банкларида нақд рубль ва тенге сотиб олиш мумкин.

Масалан, Россия ва Қозоғистон валютасини қуйидаги курсда сотиб олиш мумкин: 1 рубль - 143 сўм, 1 тенге - 24 сўм 40 тийин.

Эслатиб ўтамиз, 20 август санасидан бошлаб тижорат банклари томонидан доллар сотилиши йўлга қўйилган. Чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиб олиш мумкин.

843
Мавзу:
Валюта айирбошлаш сиёсатидаги ўзгаришлар (9)