Новые дома в Душанбе

Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги ходимлари учун арзон уй-жойлар қурилади

121
Қарор билан қўмита тизимига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари 1,5 коэффициентга оширилади.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:

- ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг инвестициялар ва давлат-хусусий шериклар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади;

Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым
Sputnik / Дильшода Рахматова

- қўмита тизимига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари 1,5 коэффициентга оширилади.

Қарорга кўра, олийгоҳларнинг ўрмончилик йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган пайтда тўлиқ давлат таъминотида бўлган талабаларнинг тўлов-контракт пуллари кейинчалик Қўмита тизимидаги ташкилотларда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан тўлаб берилади.

Шунингдек, соҳа ходимларини имтиёзли шартларда турар жой билан таъминлаш мақсадида Дархон илмий-тажриба станцияси ҳудудида кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилади.

Қарор билан 2020–2024 йилларда ўрмон хўжалигини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

121
Флакон с вакциной Pfizer/BioNTech от COVID-19

Ўзбекистонга 100 минг доза Pfizer/Biotech вакцинасини олиб келинади

41
(Янгиланган 14:18 18.01.2021)
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро эмлаш ташкилоти билан ҳамкорликда мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина келтирилади деб хабар қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.

Хабарда  айтилишига кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.

— Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дейди Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer/Biotech вакцинасини узулуксиз равишда юқори совуқлик -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Ушбу муносабат билан GAVI ташкилоти томонидан Ўзбекистонга 17та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.

Маълумот учун, Россияда ишлаб чиқилган Спутник V вакцинасини -17 даража ҳароратда сақлаш талаб этилади. Бугунги кунда ушбу вакцина билан эмланганлар сони 1 миллиондан ошган, вакцинанинг салбий оқибатлари кузатилмаган.

41
Заслуженный артист Узбекистана и Каракалпакстана Рахматжон Курбонов

Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили вафот этди

185
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, “Лазги” ансамбли ва Хоразм санъатининг устунларидан бири Раҳматжон Қурбонов вафот этди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Соҳир овоз соҳиби Раҳматжон Қурбонов ўз ижодий фаолияти давомида санъат ихлосмандлари қалбини забт этиши баробарида, ўзбек миллий-мумтоз қўшиқчилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган. Айниқса “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилган йилларда Хоразм мумтоз қўшиқлари ва рақслари республика ҳамда дунё узра янада кенгроқ тараннум этилди.

Қурбонов асл санъат дурдоналаридан “Чоргоҳ”, “Талқини Рост”, “Катта сувора”, “Чапандози сувора”, “Базиргоний”, “Қаро кўзим”, “Насруллойи”, “Махсус”, “Феруз-1”, “Феруз-II”, “Оразибон” каби кўплаб мақом ҳамда мумтоз ашулаларни юқори савияда ижро этган.

Раҳматжон Қурбанов кўп йиллар Ўзбекистон давлат филармонияси “Лазги” ашула ва рақс ансамбли раҳбари лавозимида меҳнат қилди ва ушбу ансамбль фаолиятини самарали бошқарди. 

У “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

“Хоразм вилояти филармонияси директори, беназир устоз, Хоразм санъати устунларидан бири Раҳматжон Қурбоновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила- аъзоларига ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз!”, - дея ёзди маданият вазири Озодбек Назарбеков.

185

“Россия пул ортидан қувмайди”: Европада “Спутник V” вакцинасини ҳимоя қилишди

14
“Monde diplomatique” нашри коронавирусга қарши Россия вакцинаси пандемияни енгиши мумкинлигини истисно қилмади.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия коронавирус пандемиясини енгишга қодир препарат ишлаб чиқди; Ғарбда Россия илм-фанига нисбатан нодонлик мавжуд, дейилади “Monde diplomatique” Франция газетасининг испанча нашри материалида.

Мақола муаллифи Федерико Кусконинг фикрига кўра, Ғарбнинг “Спутник V” вакцинасининг яратилишига бўлган лоқайд ва шубҳаомуз муносабати рус илмий анъаналарига нисбатан нодонликдан юзага келган.

У препаратнинг ишлаб чиқарилиши Россиядаги илмий ишланмалар тарихий занжирлари натижаси эканини таъкидлаган. Аммо, унинг фикрига кўра, Ғарб “ҳикоячилари” йиллар давомида Россия илмий ютуқларини рад этиб келган ва энди вакцина яратилгани ҳақида эълон қилинишидан ҳайратга тушишган.

“Фармацевтика лабораториялари ўз дори-дармонларини қиммат нархлар билан ўтказадиган АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи каби мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Россия пул ортидан қувмайди”, - деб ҳисоблайди Куско.

У ҳозир “Спутник V” вакцинаси бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, эҳтимол, 50 йилдан кейин Россия вакцинасига нисбатан Ғарб гумонларини ҳеч ким эсга олмаслигини қўшимча қилди.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.

14
Теглар:
Европа, Спутник V, вакцина, Россия