Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСбор хлопка
Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу президент томонидан имзоланган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилган.

Қонунга мувофиқ маъмурий тартибда меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик оширилиб, ЭКИҲнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди (ҳозирда бир баравардан уч бараваригача).

Ўзбекистон одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши қандай курашади

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса ЭКИҲнинг 30 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади.

Вояга етмаган шахсни мажбурий меҳнатга жалб этиш ЭКИҲнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (ҳозирда беш бараваридан ўн беш бараваригача), агар бу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятни маъмурий жазога тортилгандан кейин такроран бажармаслик ЭКИҲнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Меҳнат вазири мажбурий меҳнатнинг ҳашардан фарқини тушунтирди

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0