Янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди

© SputnikУзбекские денежные знаки - сум
Узбекские денежные знаки - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2019-2020 ўқув йили учун контрактлар нархи маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik.  2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича бир нафар талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланган тартибда тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

© Пресс-служба Министерства высшего и среднего специального образованияСтоимость обучения в вузах Узбекистана на контрактной основе
Янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди  - Sputnik Ўзбекистон
Стоимость обучения в вузах Узбекистана на контрактной основе

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, бакалавриатнинг педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

- Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).

- Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм -  4 800 000 сўм)

Эслатиб ўтамиз, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Ўзбекистон президенти фармони билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб 634 880 сўм этиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0