Парень из Маргилана превратил свой Lacetti в Ferrari

Марғилонлик уста Ласеттидан Феррари ясади

2127
(Янгиланган 14:55 18.09.2019)
Ҳар бир Ласеттида бироз Феррари бор - ахир иккаласини ҳам италиялик дизайнерлар чизган. Марғилонда Феррари пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Марғилонлик уста ўзининг Ласетти автомобилидан Феррарига ўхшаш бўлган автомобил ясади. Бу ҳақида Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Akbar Murodov исмлий фойдаланувчи хабар қилган.

Хабарда автомобил олд, ён ва орқа томондан олинган суратлари жойлаштирилган. Гуруҳ аъзолари ушбу расмларни турлича кутиб олишди, кимдир ҳазил аралаш бу йигитни дарров “Ўзвтопром”га бошлиқ қилиш керак, деса бошқалар ЙҲХБ бундай автомобилга оддий йўллардан ҳаракат қилишига рухсат берармикан деб хавотир олган.

Парень из Маргилана превратил свой Lacetti в Ferrari
Facebook / Akbar Murodov
Парень из Маргилана превратил свой Lacetti в Ferrari

Нима бўлганда ҳам, йигитга қойил қолиш керак. Ахир нолдан бошлаб бутун бошли автомобиль ясаш учун қанча вақт, куч ва маблағ керак. Бироз олдин Самарқанд ва Бухорода ҳам ана шундай энтузиаст йигитлар Феррари автомобили ясашга киришишган эди.

Парень из Маргилана превратил свой Lacetti в Ferrari
Facebook / Akbar Murodov
Парень из Маргилана превратил свой Lacetti в Ferrari
2127

Ўзбекистонда коронавирус: 3 июнь асосий хабарлари

354
(Янгиланган 23:42 03.06.2020)
Бугуннинг ўзида 106 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 3 014 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 46 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 815  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари - Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари - Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 106 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 3014 нафар.

Айни пайтда 786 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Навоийда махсус гуруҳ иши

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийда яна 42 нафар бемор соғайгани тўғрисида маълумот берди. Ушбу вилоятда сўнгги икки кунда жами 84 бемор соғайиб чиққан.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (32 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Томди туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Навоий шаҳридан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган. 

Яна бир вирусдан холи ҳудуд

Наманган — коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин. Бугун Наманганда 4 нафар бемор соғайди. Наманган вилоятида касалликка чалинган жами 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди.

Пандемия вақтида тезлиги ошган интернет

Ўзбекистонда интернет тезлиги 6 фоизга, мобил интернет тезлиги 18 фоизга кўтарилди.  Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси коронавирус интернет глобал суръатига таъсир қилганини эълон қилди: Ўзбекистонда интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилди.

2020 йил апрель ҳолатига интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 94-поғонани эгаллади. Яъни, бир йил давомида 37 поғонага кўтарилиб 131-ўриндан 94-поғонадан жой олди. Ўзбекистонда охирги йил натижаларига кўра интернет тезлиги қарийб 2,3 баробарга ўсди.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 6,4 миллиондан ошди, 381 минг киши вафот этди.

354
Бахадыр Исмаилов, начальник научно-образовательного центра противодействии коррупции Академии Генпрокуратуры РУз

Эксперт: мусодара - нега порахўрлар учун мунозарали чора?

195
(Янгиланган 19:51 03.06.2020)
Ўзбекистон Бош прокуратураси Академиясининг Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов қонунчиликни такомиллаштириш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш зарурлигига ишонади, аммо муаммони бирданига ҳал қилиш имконсиз ва самарасиз.

Коррупцияга қарши янада самарали курашиш учун бир неча бор пора олувчиларнинг мулкини мусодара қилишни Жиноят кодексига қайтариш ғояси илгари сурилган.

Бош прокуроратура вакилининг сўзларига кўра, хорижий тажриба ва халқаро конвенциялар ҳам шунга ўхшаш чораларни кўришни талаб қилади, аммо унинг амалга оширилиши маълум хавфлар билан боғлиқ.

"Ўзбекистонда 2001 йилгача бундай меъёр бор эди, аммо кейин хусусий ва ўрта бизнесни мулкини ноқонуний тортиб олинишидан ҳимоя қилиш учун ундан воз кечишга қарор қилинди. Унда мусодара қилишнинг афзалликларидан кўра кўпроқ хавф-хатарларга дуч келишини кўришди. Энди эса бу масалага мунтазам равишда қайтишмоқда, аммо бунда кўплаб зиддиятлар бор. Масалан, ноқонуний равишда сотиб олинган мол-мулк деб нимага қаралиши мумкин? Топилган мулклар жиноий йўл билан топилганидан бехабар қариндошлари бу мулкларнинг мусодара қилиниши оқибатида азият чекиб нима бўлишади", - дея тушунтиради Исмоилов.

Бундан ташқари, унинг қўшимча килишича, ўзига хос бир бошланғич нуқта бўлиши керак - қонун тескари талқинга эга бўлмаслиги учун қайси муддатдан хисоб-китобни амалга ошириб, даромад ва ҳаражатлар декларациясини жорий қилиш керак.

Ноқонуний сотиб олинган хорижий активларни қайтариш амалиётига келсак, унда ўз механизми мавжуд.

"Ҳозирда давлатлар ўртасида ҳуқуқий кўмак анча ривожланган, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилмоқда. Масалан, агар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари чет элда мулкни ноқонуний сотиб олиниши ҳолатини исботлай олса ва суд тегишли ҳукм чиқарган бўлса, у ҳолда сўровга асосан хорижий давлат бу активларни, асосан пул шаклида қайтариши мумкин", - дея таъкидлайди мутаҳассис.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва мулкни мусодара қилиш каби чоралар ҳақида батафсил изоҳ Sputnik Ўзбекистон радио подкастида тингланг.

Эксперт: почему конфискация — спорная мера против коррупционеров
195