Бешта асосий партия вакиллари имзо жамлашни бошлади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишВыборы президента Узбекистана
Выборы президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бешта асосий сиёсий партия вакиллари сайловда иштирок этиш учун имзолар жамлашни бошлашди.  

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бешта партия парламент сайловларида иштирок этиш учун имзолар йиғишни бошлади, деб хабар қилмоқда Республика Марказий сайлов қўмитаси.

Ўзбекистон Экологик партияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бешинчи сиёсий партия рўйхатга олинди

2019 йил 24 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда фаолият юритаётган бешта асосий сиёсий партиялар раҳбарлари ўз вакилларини тайинлаб, уларни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилди ва тегишли ҳужжатларни тақдим этди.

Марказий сайлов комиссияси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -  Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси вакилларни рўйхатга олиб уларга мандат беришга қарор қилди.

Ўзбекистон Сайлов кодексига мувофиқ, сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 000 сайловчининг имзосини тўплаган ҳолда депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайлови 22 декабрда бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 20 сентябрда бошланган эди. Ўзбекистон сайлов қонунчилигига мувофиқ депутатликка номзод фуқаролар фақат сиёсий партиялар томонидан таклиф этилиши мумкин. Номзодларни рўйхатга олиш сайловдан 35 кун олдин тўхтатилади.

Янгиликлар лентаси
0