Адлия вазирлиги спорт ташкилотларини танқид қилди

© НОКНациональный олимпийский комитет Узбекистана
Национальный олимпийский комитет Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Спортчилар турли нохуш вазиятларга тушиб қолаётгани учун Адлия вазирлиги Жисмоний тарбия вазирлиги ва Олимпия қўмитасини танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Адлия вазирлигида Жисмоний тарбия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда спорт соҳасида фаолият юритувчи ННТ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда спортчилар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар ҳамда спорт федерациялари томонидан чет мамлакатларга спортчи бўлмаган фуқароларни олиб кетиб, уларни ноқонуний равишда уша давлатларга қолдириб келиш ҳолатлари ҳақида сўз юритилди.

Спортсмены олимпийской сборной Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Шунингдек, спортчилар томонидан содир этилган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари ҳамда айрим спортчиларнинг ижтимоий тармоқларда амалга ошираётган ноқонуний ҳатти-харакатлари муаммоси муҳокама қилинди.

Ундан ташқари, тадбир давомида спорт федерациялари раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишиб, мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича таклифларни билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 4 сентябрида Шавкат Мирзиёев Республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, Олимпиада ўйинларидаги иштирокини кучайтириш, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш ва бошқа масалалар бўйича йўриқномалалар берган эди.  

Шунингдек президент, соҳага масъул идоралар томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилмагани танқид қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0