ХТВ Фарғонадаги мактабда ўқувчиларнинг полда дарс ўтаётгани бўйича муносабат билдирди

© Sputnik / Павел ЛисицынПустой класс
Пустой класс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларининг полда дарс ўтаётгани акс этган сурат тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ва шаҳар ҳокимияти ҳамда бошқа ташкилот мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, мактабдаги барча синфларда дарслар белгиланган жадвал асосида ўз вақтида ўтилмоқда. Ўқувчиларга жой етишмаслиги муаммоси йўқ. 1-синфларда ҳам одатдаги тартибда дарс ўтилмоқда.

Книжная ярмарка  - Sputnik Ўзбекистон
ХТВ мактаб формасида келмаган ўқувчига қандай жазо қўллаш мумкинлигини айтди

Мактаб директори Ихтиёр Мамажоновнинг таъкидлашича, таълим муассасасида 2 октябрь куни эски парталар янгиларига алмаштирилган. Янгилари қўйилгунча айрим хоналарда парталар бўлмаган ва интернетда тарқалган сурат шу жараёнда олинган. Синфда парталар 20 дақиқа давомида бўлмаган. Ҳозирда синфхоналар парта ва стуллар билан тўлиқ таъминланган.

Маълумот учун, 24-умумтаълим мактаби биноси 1973 йилда 1250 ўринга мўлжаллаб қурилган. Мактаб 2018 йилда Давлат инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланган. Барча зарур ўқув жиҳозлари ва мебеллар билан тўлиқ таъминланган. Айни пайтда мактабда 2635 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Янгиликлар лентаси
0