Тожикистон Сурияда аянчли аҳволда яшаётган фуқароларини ватанига қайтармоқчи

© REUTERS/StringerДети из Сирии получают медицинской помощи в лагере беженцев в городе Байджи, к северу от Багдада
Дети из Сирии получают медицинской помощи в лагере беженцев в городе Байджи, к северу от Багдада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда Суриядаги қочқинлар лагерларида жангариларнинг оила аъзолари бўлган камида 575 нафар хотин-қиз ва болалар бор.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Суриянинг Ал-Хол қочқинлар лагерида яшаётган 34 нафардан ортиқ аёлларни ва уларнинг болаларини ўз ватанига қайтармоқчи. Бу ҳақида ЎзА хабар қилмоқда.

Пассажирский самолет - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Сурия ва Ироқдан яна 200 дан зиёд фуқароларини қайтармоқчи

Хабарда айтилишига кўра, айни дамда Тожикистоннинг Кувайт ва Ироқдаги элчиси Зубайдулло Зубайдзода Дамашқда бўлиб Сурия ҳукумати ва қуролли мухолифат вакиллари билан учрашган. 

Бир неча ой олдин Сурияда оғир аҳволда яшаётган аёллар ўз қариндошлари ёрдамида Тожкиистон ҳукуматига мурожаат қилиб, уларни ватаниша қайтаришни илтимос қилишган эди.

Тожикистон расмийларининг маълумотига кўра айни дамда Суриядаги қочқинлар лагерларида бир неча йил муқаддам ИД сафларига кириб қолган жангариларнинг оила аъзолари бўлмиш камида 575 нафар хотин-қиз ва болалар бор. Уларнинг тахминан 90 нафари аёллардир, 200 дан ортиқ қиз ва 240 дан кўпроқ ўғил бола бор. Болаларнинг ёши 1 дан 17 ёшгача. Улардан 134 нафари сўнгги икки йилда туғилган. Уларнинг кўпчилиги Хасакия вилоятида жойлашган “Аль-Хол” лагерида яшамоқда. 

“Кўпчилик болаларнинг ота-онаси йўқ – ғирт етим. Бу якуний статистика эмас, аслида Тожикистон фуқароларининг сони янада кўпроқ бўлиши керак”, дейди Тожикистон ҳукуматидаги манба. 

Умумий ҳисобда “Аль-Хол” қочқинлар лагерида камида 70 минг киши, улардан тахминан 10 минг хорижлик ушлаб турилибди. Бу ҳақда 11 сентябрь куни БМТнинг Сурияга оид ҳисоботи муаллифлари маълум қилган эди.

Бироз олдин Тожикистон расмийлари Ироқдан ота-онасиз қолган 84 нафар тожик боласини ватанга қайтариш масаласида иш олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0