Бош прокуратура сўконғич ҳоким ишини текширишни бошлади

528
(Янгиланган 16:38 09.10.2019)
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда видеоёзув тарқалган эди. Унда Миришкор тумани ҳокими далада рухсатсиз маккажўхори тераётган бобо ва невараларини ушлаб, ҳақорат қилган ҳолда ўғриликда айблагани тасвирланган.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди.

Видеода номаълум шахс далада рухсатсиз маккажўхори тераётган бобо ва невараларини ушлаб, ҳақорат қилган ҳолда ўғриликда айблаганлиги ва “экспортга” катта зарар етказаётганлиги тасвирланган.

Бош прокуратура хабарига кўра, ўрганиш давомида мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳудудида содир бўлганлиги, ушбу видеоёзув кадр ортидаги шахс Миришкор тумани ҳокими эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

528