Австриец установил мировой рекорд, играя в видеоигру

GAME JAM илк бор Тошкентда

103
(Янгиланган 13:16 10.10.2019)
Беллашув пойтахтда жорий йил 15-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Геймджемда қатнашиш бепул. Қатнашчилар учун дам олиш ва ухлаш жойларининг ташкил этилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. "Ўйинлар джеми" (game jam) – қисқа вақт – 48 ёки 72 соат ичида ўйинларни яратиш бўйича чемпионат.

Унинг қоидаларига кўра, мусобақа иштирокчиларига, дастлаб, мавзу тақдим этилади, сўнгра улар командаларга бирлашиб, нолдан ўйин яратишлари талаб қилинади, деб хабар қилинади Infocom.uz журналида. Ўйин якунлари пленумда муҳокама қилинади ва ҳайъат аъзолари учта энг яхши командани танлайди.

Беллашувлар 2019 йил 15-17 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Уларда қатнашиш учун видео/компьютер ўйинларини ишлаб чиқарувчилар, дизайнерлар ва ўйинларга қизиққан ҳар кимса қатнашиши мумкин.

Геймджемда иштирок бепул бўлиб, унда қатнашчиларнинг дам олиши ва ухлаши учун жойлар ажратилиши ҳам назарда тутилган.

Видеоўйинларни ишлаб чиқарувчилар учун ташкил этилган Gamedev CityFest (Новосибирск, 2020 йил 14 март) конференциясида ўз маҳсулини намойиш қилиш имконияти, ўйинлар яратиш асосий йўналишлари бўйича ўқиш учун йўлланма сертификатлари - мусобақанинг бош совринлари қаторидан ўрин олган.

103