Судялар учун махсус кийим намунаси тасдиқланди

© СенатНовая форма для судей
Новая форма для судей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика судлари судьялари учун махсус кийим ранги тўқ-кўк бўлса, Конституциявий суд судьялари учун тўқ-олча рангда ва таркиби 70 % жундан иборат бўлади.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Кеча 12 октябр куни Сенатнинг 23-ялпи мажлисида Ўзбекистон судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини тасдиқланди, деб хабар қилмоқда ЎзА. 

Хусусан, судьялик махсус кийими тўплами қуйидагилардан иборат бўлади: махсус кийим, манишка ва ипак бўйинбоғ-пластрон. Махсус кийим учун ишлатиладиган мато қишки ва ёзги ҳолати бўйича ўзгариши мумкин. Республика судлари судьялари учун махсус кийим ранги тўқ-кўк бўлса, Конституциявий суд судьялари учун тўқ-олча рангда ва таркиби 70 % жундан иборат бўлади, - дейилган хабарда.

Ушбу кийимлар тўплами индивидуал тана ўлчамлар бўйича, фақатгина судьялик гувоҳномаси асосида буюртмага қабул қилиниши ва судьялик махсус кийимининг фойдаланиш муддати 2 йил этиб белгиланади.

© СенатНовая форма для судей
Судялар учун махсус кийим намунаси тасдиқланди - Sputnik Ўзбекистон
Новая форма для судей

Судьяларнинг махсус кийими тавсифи ва намунасининг тасдиқланиши нафақат “Судлар тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги қонунлари талабини амалда ижро этилиши, балки, одил судловни амалга ошириш борасида умумэътироф этилган халқаро тамойилларнинг миллий қонунчиликка жорий этилиши ҳамда суд ҳокимиятининг нуфузи ошишига хизмат қилади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 500 миллион сўм қўшимча харажатлар талаб қилинади.

Янгиликлар лентаси
0