Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди

207
(Янгиланган 19:26 13.10.2019)
Японияда "Хагибис" тўфони туфайли 26 киши қурбон бўлиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев Синдзо Абега ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Японияга "Хагибис" тўфони ёпирилиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди

NHK телеканали хабарига кўра, тайфун оқибатида кучли ёғингарчилик содир бўлган ва Канагава, Тотиги, Гумма, Мияги, Сайтама, Фукусима, Иватэ, Нагано, Тиба, Сидзуока ва Ибараки префектураларида бир неча дарёлар қирғоғидан ошиб сув тошқинлари содир бўлган.  

Маълум бўлишича, айни дамда 26 киши ушбу табиий офатда қурбон бўлган, 175 киши турли жароҳатлар олган, 18 киши изсиз йўқолган. Талофатлар сонини ҳисоблаш давом этмоқда.

207