Эски автомобилни қўшимча тўлов билан янгисига алмаштириш дастурига ўзгартириш киритилди

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг 1 октябрдан Ўзбекистонда татбиқ этилган “TRADE-IN” дастурини қўллаш тартиби ва шартларига ўзгартиришлар киритилди.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Календарь. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Автоишончнома, trade-in, мигрантларга микроқарз ёхуд 1 октябрдан нималар ўзгаради

Президентнинг шу йил 18 июлдаги фармонига асосан илгари фойдаланишда бўлган автомобилларни топшириб, қиймати орасидаги фарқни тўлаш орқали янгисини харид қилиш имконини берувчи “TRADE-IN” дастури 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этила бошлади.

Шунга кўра, ҳукуматнинг қатор қарорларига "TRADE-IN" тушунчаси, ушбу дастурни қўллаш тартиби ва шартларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, автомобиллар фуқаролар ва юридик шахслар томонидан расмий дилерлик корхоналарига "TRADE-IN" дастури бўйича сотилганда битимнинг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.

Шунингдек, расмий дилер мазкур дастур бўйича илгари фойдаланишда бўлган автомобилни сотиб олганда, вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун ҳудудий ДЙҲХХ органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар белгилаб берилди.

Бунда, автомобилни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан тегишли маълумотнома берилади, ушбу маълумотнома автомобилни бошқариш ҳуқуқини бермайди, шунингдек вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.

Янгиликлар лентаси
0