"Миллий тикланиш" жанжалкаш депутатни номзодлар таркибидан чиқарди

© FbДепутат Кабул Дусов
Депутат Кабул Дусов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Кабул Дусов Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган қатор постлардан кейин жамоатчилик орасида машҳур бўлиб кетган эди

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Депутат Кабул Дусов Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси таркибидан чиқарилади, дея расмий баёнот берди партия Марказий кенгаши ахборот хизмати.

Депутат Кабул Дусов  - Sputnik Ўзбекистон
Депутат Қобул Дўсов Яшнобод туман аҳолиси билан жанжаллашди

Баёнотда айтилишича, Дусов партия обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатмоқдаю Партия низомига амал қилмаяпти. Шу боис, Дусов 2019 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдаги Съездида эълон қилинадиган халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарилади, дейилади партия баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Кабул Дусов Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган қатор постлардан кейин жамоатчилик орасида машҳур бўлиб кетган эди.

Унинг аёллар давлат бошқарувида иштирок этиши керак эмаслиги ҳақидаги фикрлари айниқса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидига учраган эди.

Янгиликлар лентаси
0