Огоҳ бўлинг, сизни видеога олмоқдамиз – ЙҲХБ инспекторлари 1 январдан

© МВДВ Ташкенте проходят испытания новые боди камеры
В Ташкенте проходят испытания новые боди камеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Боди камералар ҳар бир қоидабузарликни яққол кўрсатиб беради, шунинг учун ЙҲХБ инспекторларни ҳам фуқароларни ҳам белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. ЙҲХБ инспекторлари 1 январдан бошлаб автомобилни тўхтатганларидан сўнг, ҳайдовчини ёнига келиб ўзини таништиради ҳамда уни видеога олинаётганини хабар қилади. Бу ҳақида муассаса матбуот хизмати маълум қилди.

“Боди камера билан ишлаш жараёнида ходим йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориб, ўзини таништиради ва лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот беради. Ҳайдовчининг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиб, хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатади.

Энг муҳими, йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилади ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун ундаги видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб барча ЙҲХБ ходимлари хизмат вазифасини бажараётган вақта мобил камерадан фойдаланишлари мажбурий бўлади.

Знак Остановка запрещена - Sputnik Ўзбекистон
“Тўхташ тақиқланган!” белгисига амал қилмаганларни автоматлаштирилган камера аниқлайди

Айни дамда ушбу боди камераларни ишга тушириш жараёнига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, камералар турли об-ҳаво шароитларида ва кўринишларда, ҳар хил ҳолатларда ҳамда вазиятларда ишлатиб кўрилмоқда. Камерадан ташқари, маълумотларни сақлаш қурилмалари, дастурий таъминот ҳам синовдан ўтказилмоқда.

Камералар орқали вазиятни доимо назорат қилиб туриш имконияти ошади. Назорат кучайтирилган жойда эса тартиб-интизом бўлади. Камералар эса ҳар бир ҳолатни ошкора кўрсатиб беради. Шу сабабли барча ҳаракат иштирокчиларини “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий амал қилишга чақирамиз, дейилган ЙҲХБ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0