Ўзбекистонда блогерлар рейтинги эълон қилинди

3249
(Янгиланган 15:04 20.10.2019)
Ўзбекистонда энг кўп ўқиладиган 22та блогер рейтинги тузилди. Уларнинг рўйхати билан батафсил қуйида танишинг.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда турли мавзуларда ижод қиладиган блогерлар, телеграм каналлар жуда кўпайган. Аксарият блогерлар кундалик янгиликларни ўз фикр ва қарашлари билан “бойитган ҳолда”, ёритиб боради.

“Қўшни маҳалла” телеграм канали 4-17 октябрь кунлари Ўзбекистонда энг кўп ўқилган блогерлар рейтинги тузган. Рейтингга ўзбекистоннинг энг оммавий 22та блогери кирган. 

Биринчи ўринда – абитуриентлар учун керакли маълумотларни биринчи бўлиб тарқатувчи, президент билан сэлфи тушган, ҳуқуқшунос блогер - Хушнудбек. Унинг каналига 169 мингдан ортиқ киши аъзо бўлган. 

Иккинчи ўринда ўзини “ҳазилкаш блогер” деб эълон қилган Troll.uz – 51 минг киши. Учинчи ўринда чизма карикатуралар чоп этувчи ҳажвий  блогер Rais buva – 48 минг обуначи.

Рейтингдан ўрин олган барча блогерлар рўйхати билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.

Рейтинг блогеров Узбекистана

Wikipedia маълумотига кўра, оммавий блогерлар энг кўп мамлакатлар  рўйхатида 1 ўринда Россия тураркан. Бу ерда 70 та блогер Wikipediaга тушган. Иккинчи ўринда АҚШ – 56 та машҳур блогер. 3 ўринда Украина – 18 та блогер. 4 ўринда – Буюк Британия – 13та блогер ва ҳо казо. Wikipedia ўзбек тилини тушунганида, эҳтимол Ўзбекистон ҳам ушбу рўйхатнинг юқори қаторларидан ўрин олган бўларди.

3249

Яқин икки ҳафтада амалга ошириладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

219
Жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида хориждаги фуқаролар 19 та рейс орқали эвакуация қилинади.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейслариинг жадвали тасдиқланди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Унга кўра жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида 19 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

6 - 12 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

6 июль Сеул-Тошкент-Сеул
6 июль Тошкент - Москва - Тошкент
7 июль Тошкент-Истанбул-Тошкент
8 июль Тошкент-Сеул-Тошкент
8 июль Минск-Тошкент-Минск
9 июль Тошкент - Москва - Тошкент
10 июль Сеул-Тошкент-Сеул
10 июль Тошкент - Дубай - Тошкент
11 июль Тошкент - Москва - Тошкент
12 июль Санкт-Петербург-Тошкент-Санк Петербург

13 июлдан 19 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

13 июль Сеул-Тошкент-Сеул
13 июль Тошкент-Москва-Тошкент
14 июль Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент
15 июль Москва-Тошкент-Москва
15 июль Тошкент-Сеул-Тошкент
16 июль Истанбул-Тошкент-Истанбул
16 июль Тошкент-Ню-Йорк
17 июль Ню-Йорк-Тошкент
18 июль Тошкент-Москва-Тошкент
19 июль Тошкент-Владивосток-Тошкент.

219

Ўзбекистонда коронавирус: 3 июль асосий хабарлари

882
(Янгиланган 10:09 04.07.2020)
Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 127 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 93 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 31 нафари — Тошкент шаҳрида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

Айни пайтда 3137 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Даволанаётганларнинг 8 нафари – ўта оғир, 16 нафари – оғир, 230 нафари – ўрта оғир ҳолатда.

Ўзбекистонда 1,2 млндан ортиқ коронавирус тести ўтказилди. 65 мингдан ортиқ фуқаро тиббий назоратда.

28-ўлим

Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган. У доимий гемодиализ муолажасини олиб турган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

ЕИ ҳимоя воситалари

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинларига COVID-19 коронавирусига қарши шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди. Ҳарбийлар 830 дона махсус ҳимоя кийими, минг дона антисептик ва 15 минг дона ниқоб олдилар.

Мигрантларга ёрдам

Москвадаги меҳнат мигрантлари учун коронавирусга бепул тест топшириш имконияти яратилди. Москва шаҳри ва вилоятида меҳнат мигрантларини тиббий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди. У Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Халқаро Шодиев фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,9 миллиондан ошди, 526 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,7 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (660 минг).

882
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Показатели сейсмографа во время землетрясения

Ўзбекистонда ер қимирлади

41
(Янгиланган 15:20 04.07.2020)
Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг турли регионларида ўз акс-садосини берди. Тошкентда зилзила кучи 3 баллни ташкил этди

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. 4 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Ер қимирлаши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

"Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича", - дейилади ФВВ хабарида.

Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида :

Тошкент: 301 км, 3 балл.

Наманган: 238 км, 3 балл.

Андижон: 237 км, 3 балл.

Фарғона: 176 км, 4 балл.

Гулистон : 257 км, 3 балл.

Жиззах: 301 км, 3 балл.

Самарқанд : 356 км, 3 балл.

Бухоро : 572 км, 2 балл.

Термиз : 376 км, 3 балл.

Қарши : 450 км, 2 балл.

Навоий : 498 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, деб хабар қилади ФВВ.

41