Депутатлар суд жараёнини трансляция қилишга қарши чиқишди

© ДарёСуд над Толибом Азимжоновым в Самарканде
Суд над Толибом Азимжоновым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Миллий Тикланиш” ташаббуси билан, суд мажлисларини кенг оммага трансляция қилишга қаратилган қонун лойиҳаси кун тартибидан олиб ташланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Депутатлар суд мажлислари кенг оммага трансляция қилинишига қарши чиқди, деб ёзмоқда Norma.uz саҳифаси.

Хабарда айтилишига кўра, Олий Мажлисда 18 октябрь куни бўлиб ўтган муҳокамада “Cуд мажлисларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни” белгиловчи қўшимча ва ўзгаришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқариб ташланган.

Заседание Верховного суда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон суд ислоҳоти тизимида қайси йўлдан бормоқда?

Юқоридаги қўшимчалар кучга кирган тақдирда, Ўзбекистонда ўтказилаётган барча суд мажлисларини онлайн равишда кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имкони пайдо бўлар эди. Ушбу нормаларни киритиш ташаббуси суд мажлисларини янада очиқ-ойдин, барча томонлар ҳуқуқларини кафолатлашга, суд жараёнларида қонунчиликка тўлиқ риоя қилишга қаратилган эди, лекин Олий Мажлиснинг қуйи палатасидаги барча партия депутатлари орасида янги қонунга қарши бўлган депутатлар, орасида ушбу қонунга қарши чиққанлар кўп бўлди, дейилган хабарда.

Хусусан, “Миллий Тикланиш” партияси депутати Акмал Умурзоқов фикрига кўра, ушбу қонун қабул қилинган тақдирда у ёшларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Иккинчидан, бу “айбсизлик презумпциясига” зид келади. Суд қарори қабул  қилинмасдан туриб, инсонни кенг оммага суд залининг ичида кўрсатишнинг ўзи унинг оиласи ва ёш болаларини маҳалла ва жамоатчилик олдида шарманда қилиши мумкин.

Учинчидан, бу киши ҳаётига оид шахсий маълумотни ҳам ошкор бўлишига олиб келиши мумкин. Бу эса Ўзбекистон қонунчилигига зид, дейди депутат.

Янгиликлар лентаси
0