Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов

Мобил телефон, ҳисоблагич ва маош 1 ноябрдан нималар ўзгаради

1299
Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб собил қурилмалар рўйхатга олиниши ва ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб қандай ўзгаришлар рўй бериши ҳақида маълумот тайёрлади.

1. Мобил қурилмалар рўйхатга олинади

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали 2019 йил 1 ноябрдан бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.

2. Ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

- юридик шахслар учун – 4 йил;

- жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

3. Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этаётган фуқароларни тайёрлаш мақсадида “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

 4. Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошади

Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига уларнинг иш ҳақи оширилади.

5. Сув қудуқларини қазиш учун рухсатнома тегишли идоралар билан келишилгандан кейин берилади

2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида сув олиш учун қудуқларни қазишга рухсатнома (аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган қудуқлардан ташқари) Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан мутассадди идоралар билан келишилган ҳолда берилади.

6. Юқори туристик салоҳиятли фуқаролар йиғинларининг рўйхати тузилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари рўйхатини шакллантиради. Шунингдек, ушбу фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари кўрсатилган тақдирда уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомини беради.

1299

Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун шифохоналарда ётоқ ўринлари қолмади Оқилов

73
(Янгиланган 16:49 08.07.2020)
Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, агар ҳар куни 1000 та коронавирус касаллиги аниқланса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ қулаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда шифохоналарда COVID-19 билан касалланган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Ҳабибулла Оқилов АОКАдаги брифингда маълум қилди.

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди. Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик”, - деди у.

Оқилов бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статистика йўқлигини айтди.

Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, агар ҳар куни 1000 та коронавирус касаллиги аниқланса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ қулаши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, 20 кунлик карантиннинг жорий этилиши нафақат касаллик занжирининг узилишига, балки шифокорларнинг ҳам озгина дам олишига шароит яратади.

“Чунки шифокорларимиз нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам чарчадилар. Улар қандай масъулият билан ишлаётганини ҳамма яхши билади. Буларнинг ҳаммаси ана шу 20 кунлик қатъий карантин режасидан ўрин олган”,  - деди коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

73
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус
Дорожный знак с надписью Карантин

Барча ҳудудлар “қизил” ҳудудга айлантирилади - Шоҳрух Ғиёсов

168
(Янгиланган 16:28 08.07.2020)
ИИВ ахборот хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. АОКАда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

“Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди. Барча ҳудудлар “қизил ҳудуд”га айлантирилди”, — деди ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов.

Унинг сўзларига кўра, стикерга эга автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

“Бироқ ушбу масалани бугун яхшилаб ўрганиб, эртага ўтказиладиган брифингда аниқ жавобни айтишим мумкин”, - дея қўшимча қилди Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилмоқда. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланмоқда. Шунингдек, тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланмоқда.

168
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус
Аппарат для ИВЛ

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ўзбекистондан ёрдам сўради

0
(Янгиланган 17:58 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.

“Вилоятда 148 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор. Бу етарли эмас. Ҳозир биз Россия, Ўзбекистон билан ишламоқдамиз. Яқин кунларда яна 50 дона шунақа аппаратларни олишимиз режалаштирилмоқда”, - деди Сапарбаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон нашри иқтибос келтирган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида коронавирус пандемияси бошлангандан буён 1866 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 598 нафари тузалиб кетган. Уч киши вирус қурбонига айланган.

Россия хорижга 600 та сунъий нафас олдириш аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен шаҳрига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.

0
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон, Ўзбекистон