Кружка с горячим чаем в руке мужчины

Парҳезшунос чойни нима билан ичиш мумкин эмаслигини айтди

669
(Янгиланган 18:57 22.10.2019)
Россиялик парҳезшунос шифокор чойнинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди ва уни қандай ичиш кераклигини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Россиялик парҳезшунос шифокор Елена Соломатина чойнинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди ва уни қандай ичиш кераклигини тушунтирди. Бу ҳақда “Вечерняя Москва” нашри хабар қилмоқда.

Шифокор чойда юрак-қон томир тизими ва кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатувчи ҳамда айрим ўсимта турларининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи антиоксидантлар борлигини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай чойни лимон ёки мураббо билан ичиш мумкин. Бироқ чойни айрим қўшимчалар билан ичиш инсон соғлигига путур етказиши мумкин.

“Чойни кўп миқдордаги сут билан ичмаган маъқул. Гап шундаки, сут унинг таркибидаги фойдали антиоксидантларни йўқ қилади ва натижада қоринда ноқулайлик пайдо бўлиши мумкин”, - дея тушунтиради Соломатина.

Шунингдек, у иссиқ ичимликка асал солмаслик кераклигини таъкидлади. Бундай бирикма организмга зарар етказмайди, бироқ фойда ҳам келтирмайди.

Қайноқ чой истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкин – олимлар

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда сотилаётган чойлар ёппасига текширувдан ўтказилгани хабар қилинган эди.

669