Хотин-қизлар қўмитаси садист эр билан яшаб келган Муҳайёни доимий назоратга олди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПострадавшая от домашнего насилия женщина из Узбекистана
Пострадавшая от домашнего насилия женщина из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонуний турмуш ўртоғини Россиядаги ўрмонзорга олиб бориб, таҳқирлаган ва устидан бензин қуйиб, ёқиб юбориш билан қўрқитган эрга қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши учун Ички ишлар бошқармасига кўрсатма хати юборилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жиззахлик М.Муҳайё доимий назоратга олинди, деб хабар берди қўмита матбуот-хизмати.

Жестоко избитая супругом жительница Булунгура Зухра Умарова в больничной палате - Sputnik Ўзбекистон
Ўн кунлик келинчакни аёвсиз калтаклаган эрга суд ҳукми ўқилди

Эслатиб ўтамиз, сал олдин қарийб ўн йил давомида садист эр билан яшаб келган ва турли таҳқирлашларга учраган жиззахлик Муҳайёнинг бошдан кечирганлари ҳақида мақола эълон қилган эдик. Жорий йил май ойида жуфтлик пул ишлаб келиш мақсадида Россияга йўл олган, октябр ойида Муҳайёни турмуш ўртоғи Россиядаги ўрмонзорга олиб бориб, ўласи қилиб калтаклаган ҳамда устидан бензин қуйиб, ёқиб юбориш билан қўрқитган.

Муҳайёнинг моматалоқ бўлган юзини кўрган уй эгаси, аёлнинг эрини квартирадан қувиб солади. Бундан дарғазаб бўлган эр хотинининг ойлик маошини алдов йўли билан қўлга киритиб, аёлини тақдир ҳукмига ҳавола қилганча Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келган.

Хотин-қизлар қўмитаси шуни хабар қилмоқдаки, Sputnik Ўзбекистон мухбири қўнғироғидан сўнг, қўмита матбуот-хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев дарҳол Жиззах вилояти хотин-қизлар қўмитаси вакиллари билан боғланиб, уларга мазкур ишни синчиклаб ўрганиш, масалани қонуний асосда ҳал этиш ва бу ҳақда тўлиқ маълумотни жамоатчиликка билдириш тўғрисида топшириқ берган.

Бугунги кунда ҳудудий қўмита вакиллари жиззахлик Муҳайё ишини чуқур ўрганиб чиқишган ва Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова имзоси билан жавоб хатини йўллашган.

"Жиззах вилояти хотин-қизлар қўмитаси томонидан ички ишлар бошқармасига фуқаро Т.Фахриддинга нисбатан қонун доирасида тегишли чораларни кўриш учун кўрсатма хати юборилди. М.Муҳайёга никоҳни расман бекор қилиш, фарзандларининг таъминоти учун алимент ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши тушунтирилди. Хотин-қизлар қўмитаси томонидан М.Муҳайё доимий назоратга олинди", - дейилади жавоб хатида.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бу каби масалаларда мухбирлари билан ҳамиша ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини таъкидлаб қолган.

Янгиликлар лентаси
0