Тожикистон Қозоғистондан вертолёт сотиб олди

204
(Янгиланган 10:29 30.10.2019)
“Сомон Эйр”  авиакомпанияси Қозоғистондан харид қилган вертолётидан туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланмоқчи.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Нур-Султонда 28 октябр куни Қозоғистонда ишлаб чиқарилган биринчи вертолётни харидорга топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Forbes.kz

Харидор томон – Тожикистоннинг “Сомон Эйр”  авиакомпанияси бўлиб, улар ушбу транспорт воситасидан бизнес ва туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланишни режалаштирган.

Вертолёт Қозоғистон – Франция – Германия қўшма корхонаси ТОО “Еврокоптер Казахстан инжиниринг” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Н125 вертолёти юқори манёврли, кам вибрацияли ва 5 ўриндиқли қулай салонга эга. Вертолёт атрофни кузатиш учун кенг ойналар билан жиҳозланган.

Маълумот учун, “Еврокоптер Казахстан инжиниринг” – МДҲ ва Марказий Осиё ҳудудида Airbus Helicoptersнинг ЕС145, Н125, Н130 вертолётларини ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва химат кўрсатувчи ягона корхонадир.

 

204
Медицинский работник подключает пациента к аппарату ИВЛ в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией на базе Тверской областной клинической больницы.

Коронавирус билан касалланган яна бир тошкентлик вафот этди

43
Ўзбекистонда коронавируснинг 32-қурбони қайд этилди. Бугун касалланган Шайхонтоҳур туманида яшовчи 71 ёшли М.Г. вафот этди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан 32-ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 71 ёшли онахон М.Г. жорий йил 30 июнь куни коронавирус аниқланганлиги сабабли Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Сўнгги бир ой ичида эса режали гемодиализ муолажаларини олишни бошлаган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

43
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Во всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели.

Тун давомида 121 кишида коронавирус тасдиқланди

130
(Янгиланган 10:16 05.07.2020)
Тошкентда аҳоли орасида коронавирус аниқланишда давом этмоқда. Тун давомида яна уч пойтахтлик коронавирус билан касаллангани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 121 тага кўпайди.

“2020 йил 5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 (+121) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 106 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 6425 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3373 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

130
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус