Бутунжаҳон стронгмен федерацияси ва жаҳон этноспорт альянсида Ўзбекистон раислик қилади

© Давлат туризм қўмитасиБутунжаҳон стронгмен федерацияси ва жаҳон этноспорт альянси кенгаши Тошкентда
Бутунжаҳон стронгмен федерацияси ва жаҳон этноспорт альянси кенгаши Тошкентда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташкилотнинг асосий мақсади этник спорт турларини ривожлантириш орқали анъанавий ўйинларни сақлаб қолиш. Республикада бу тоифадаги илк тадбирлар келгуси йилдан ўтказила бошланади.

ТОШКЕНТ, 6 нояб - Sputnik. Жорий йил 5 ноябрь куни Тошкентда Жаҳон этноспорти ва Бутунжаҳон стронгмен федерацияси альянси кенгаши бўлиб ўтди.

Кенгашда Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси раҳбарлари иштирок этиб, республикада мазкур спорт турларини ривожлантириш бўйича яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилишди.  

Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси («World Ethnosport») кенгашининг   матбуот анжуманида ОАВ вакилларига «UzReport» ахборот агентлигининг бош директори Равшанхон Джураевни Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси президенти ва Бутунжаҳон этноспорт иттифоқи кенгаши раиси этиб, Абдулазиз Аққулов эса Ўзбекистонда янги ташкил қилинган Этноспорт ва стронгменлар федерацияси раҳбари этиб тайинлангани ҳақида эълон қилинди. 

© Давлат туризм қўмитасиБутунжаҳон стронгмен федерацияси ва жаҳон этноспорт альянси кенгаши Тошкентда
Бутунжаҳон стронгмен федерацияси ва жаҳон этноспорт альянсида Ўзбекистон раислик қилади - Sputnik Ўзбекистон
Бутунжаҳон стронгмен федерацияси ва жаҳон этноспорт альянси кенгаши Тошкентда

Ўзбекистонда World Strongmen Cup 2020 Жаҳон серияси мусобақалари Хивада июнь ойидан бошлаб ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, Этноспорт Челленж ва Паҳлавон Маҳмуд номидаги "BAHODIRLAR O‘YINI"  II Халқаро турнири ҳам бўлиб ўтади. Тадбирлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинади. 

Жаҳон этноспорт жамияти 2012 йил 6 февралда Монреалда (Квебек, Канада) рўйхатга олинган. Кенгашнинг 2018 йил 7 июндаги қарори билан жамият ўз номини "Жаҳон этноспорти"га ўзгартирди.

Ташкилотнинг асосий мақсади этник спорт турларини ривожлантириш орқали анъанавий ўйинларни сақлаб қолишдир.

Спорт туризмини тарғиб қилиш бўйича 17 октябрдан 22 октябргача Ўзбекистонда “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида “Aral Marathon” I Халқаро экологик марафони бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Орол денгизи муаммоларига бағишланган Халқаро конференция арафасида Ўзбекистоннинг олти шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Мўйноқда ўтказилди. 

Бутунжаҳон стронгмен федерацияси кучли атлетика соҳасидаги машҳур ташкилот ҳисобланади. Мазкур федерацияга Россия, Ҳиндистон, Латвия, Буюк Британия, Марокаш, Бразилия, Греция, Венгрия, Нидерландия каби дунёнинг 30 та мамлакати аъзо бўлган.

Янгиликлар лентаси
0