Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида вақтинча “свет” бўлмайди

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишЛампы
Лампы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Олмазор тумани, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. 6-7 ноябрь кунлари Олмазор тумани, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, 6 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманининг “Соғбон 1-2 туп”, “Қизил тут”, “Пахта”, “Лангар”, “Ленточний”, “Қўш тут”, “Муҳокама” кўчаларида ва “Зарқайнар” супермаркетларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

Бунинг сабаби трансформатор пунктлари ва электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишларининг олиб борилишидир.

Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудлари ҳамда Хоразм вилоятининг Хонқа, Боғот, Ҳазорасп, Питнак туманларида Тахиатош-Хоразм-Саримой йўналишидаги тармоқларда 220 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоғининг ўтказилиши ва “Тахиатош иссиклик электр станцияси”даги 7 энерго блок таъмирланаётганлиги сабабли 6-7 ноябрь кунлари  электр энергиясида узилишлар бўлади.

Янгиликлар лентаси
0