Работа белорусской таможенной службы

Қанча Ўзбекистон фуқаросига Россияга киришга таъқиқ қўйилгани маълум бўлди

517
(Янгиланган 16:35 07.11.2019)
Россияга киришга таъқиқ борлигини била туриб чегарадан ноқонуний ўтишга ҳаракат қилган фуқарлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Ўзбекистон фуқароларидан 480 000 кишига Россияга киришга таъқиқ қўйилган, деди Sputnik мухбирига Тошкент вилояти ИИББнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи подполковник Улуғбек Мирзоқамбаров.

“480 000 нафар Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерациясига киришга таъқиқ қўйилган, лекин улар буни била туриб чегарани бузиб боришмокда. Фуқароларимизга ҳуқуқий саводхонлик етишмаяпти”, - деди ИИББ ходими.  

Россия қонунчилигига кўра, икки ва ундан ортиқ марта маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган хорижий фуқарога нисбатан Россия ҳудудига киришга 3 йил муддатга таъқиқ қўйилиши мумкин.

Агар хорижий ифуқаро, ушбу таъқиқни бузиб, Россия ҳудудига ноқонуний йўл билан кириб келишга уринса, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, янада қаттиққўл жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Шунинг учун Россияга келишни режалаштираётган фуқаролар, биринчи навбатда Россия миграция хизматининг расмий сайтида ўзларига нисбатан таъқиқ қўйилганми йўқми текширишлари керак.

Ундан ташқари, фуқарога нисбатан Ўзбекистон ҳудудида ҳам хорижга чиқишни таъқиқловчи чоралар қўлланилган бўлиши мумкин. Масалан алимент, солиқ ёки кредитдан қарзлари бўлса. Буни МИБ сайтидан текшириб кўрса бўлади.

517
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

91
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

91

Ўзбекистонда коронавирус: 7та вилоятда янги ҳолатлар

566
(Янгиланган 13:32 25.11.2020)
Ўзбекистонда яна 59 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

25 ноябрь coaт 13:00 га қадар 59 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон (3 нафар), Бухоро (5), Жиззах (5), Қашқадарё (5), Наманган (6), Сирдарё (12), Тошкент (23) вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 302 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 191 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 605 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 59,8 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 38,3 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,6 млн), Ҳиндистонда (9,2 млн), Бразилияда (6,1 млн).

566
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси