Ночной Ташкент

Тирбандлик, автотураргоҳ ва йўл чизиқлари: ИИВ янги қарор тайёрлади

607
(Янгиланган 00:37 09.11.2019)
Ўзбекистон бўйлаб қўп қаватли автотураргоҳларни барпо этиш дастури тайёрланиши, шунингдек, кўча ва йўллардаги йўл чизиқлари Россияда ишлаб чиқилган нитробуёқ билан чизилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.

Унда Ўзбекистон Республикасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлаш назарда тутилган.

Ҳужжатда айтилишича, 2020 йил январ ойида аҳоли гавжум бўладиган бозорлар, савдо марказлари, автошоҳбекатлар яқинида пиёдалар ер ости ва ер усти ўтиш жойлари ҳамда автотураргоҳлар, шунингдек заруратдан келиб чиққан ҳолда кўп қаватли автотураргоҳларни босқичма-босқич барпо этиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш тўғрисида вазифалар қайд этилган.

Шунингдек, автомобиль йўлларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Навоий, Жиззах, Хоразм ва Сирдарё вилоятида автомобил йўлларн таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тадбирлар белгиланган.

Бундан ташқари, йўл харитаси лойиҳасида самарадорлиги юқори бўлган нитробуёқни Тошкент шаҳрида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, унга қадар Россияда ишлаб чиқарилган нитробуёқни харид қилиш масаласини ҳал этиш тадбири баён этилган.

Республикада ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича йўл харитасида жами 12 та тадбир белгиланган.

Ҳужжат лойиҳаси 23 ноябргача муҳокама қилинади.

607
Пассажиры на платформе Курского вокзала в Москве

Москвада ходимларнинг 30%ини масофавий ишлашга ўтказиш буюрилди

20
(Янгиланган 17:35 01.10.2020)
Москвада иш берувчиларга ходимларининг 30%ини мажбурий тартибда масофавий ишлашга ўтказиш белгиланди.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Москва шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган корхоналар 5 октябрдан ходимларининг 30%ини масофавий ишлаш тартибига ўтказиши керак. Бу ҳақида шаҳар мэри Сергей Собяниннинг фармони эълон қилинди.

Ундан ташқари Москва корхоналари ёши 65дан катта бўлган ва сурункали касалликларга эга бўлган ходимларни ҳам масофавий ишлаш тартибига ўтказиши керак. 

Бундай тартиб пойтахтдаги эпидмиологик вазият билан боғлиқдир. Бир неча кун олдин шаҳар мэри томонидан эълон қилинган ходимларни масофавий ишлашга ўтказиши ҳақидаги тавсияномага кўпчиллик қулоқ солмаган эди.

- Биз тавсияномаларимиз метро ва ер усти транспортида одамлар сонини камайтиаради деб умид қилган эдик, лекин афсуски бундай бўлмади. Бир қатор корхоналар бизнинг маслаҳатга қулоқ солишди, лекин жамоат транспортида одамлар сонини камайиши кузатилмади. Энди иш берувчилар мажбурий тартибда айрим ходимларни масофавий ишлашга ўтказиши керак бўлади", - деди Сергей Собянин.

Фақат тиббиёт муассасалари, мудофаа корхоналари, Роскосмос, Росатом ва бошқа стратегик муассасалар одатий тартибда ишлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги сутка давомида Москвада 2424 кишида коронавирус аниқланган. Эпидемия бошланган вақтдан буён 295 025 киши зарарланган. 

Россияда Москва энг кўп аҳоли зарарланган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўринда Москва вилояти - 73 832 киши. Санкт-Петербургда — 43 306 киши.

 

 


Реклама

20

Коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси айтилди

294
(Янгиланган 14:39 01.10.2020)
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўзини ўзи даволаш коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси саналади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзини ўзи даволаш коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси саналади. Бу ҳақда Н.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот марказининг латент инфекциялар микробиологияси бўлими бошлиғи Виктор Зуев НСН эфирида маълум қилди.

“Агар мазангиз қочса ёки поликлиникага бора олмасангиз, шифокорни чақиринг ва унинг сўзларига қулоқ солинг. Ҳеч қачон ўзини ўзи даволаш билан шуғуллланманг. Бу бемор киши учун катта хато”, - деди Зуев.

Мутахассис коронавируснинг асосий аломати ҳид билиш қобилияти йўқолиши эканини таъкидлади, аммо бу грипп ва ЎРВИдан дарак ҳам бериши мумкин.

Ўз навбатида, вирусолог Анатолий Альштейн коронавируснинг енгил шаклида дори-дармон ва ўзини ўзи яккалаш имконияти бўлганда уйда даволаниш мумкинлигини қайд этди. Бироқ коронавирус ва гриппни фарқлаш учун тест топшириш зарур. Бунинг учун уйга шифокорни чақириб, керакли таҳлилларни топшириш талаб этилади.

294
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Денежные купюры

ЕТТБ “Иссиқлик электр станциялари”ни 88,6 млн миқдорида молиялаштиради

5
Банк Директорлар кенгаши куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ушбу лойиҳани маъқуллаган.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) “Иссиқлик электр станциялари” АЖни 88,6 млн евро миқдорида молиялаштиришни маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг банк президенти вазифасини бажарувчи Юрген Ригтеринк билан музокараларида маълум қилинди.

Банк Директорлар кенгаши томонидан куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электростанциялари” АЖ 88,6 млн евро миқдорида молиялаштирилишини маъқуллаган.

Шунингдек, ЕТТБ "Масдар" (БАА)нинг “Навоий вилояти Кармана туманида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриш” лойиҳасидаги тўғридан-тўғри инвестициялари амирлик компаниясига 60,0 млн доллар миқдорида маблағ ажратиш орқали қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Видеоконференция давомида томонлар энергетика, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида Ўзбекистонда давлат хусусий шериклик шартларига асосланган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Банкнинг кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини кенгайтиришга тайёрлиги таъкидланди.

5