Российские паралимпийцы. Архивное фото

"Инвалид" сўзи дунё тилларидан йўқотилади - ЮНИСЕФ

1710
Ҳозирда мутахассислар рус ва қозоқ тилларида тўғри таърифни аниқлаштириб олиб, уни қонун даражасида мустаҳкамлаш устида иш олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Бирлашган миллатлар ташкилоти болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ - ўзига хос эҳтиёжлари бўлган болаларга нисбатан қўлланиладиган терминологияни ўзгартириш бўйича ишларни олиб бормоқда.

Шу тариқа, қонунларда бошқа янги терминларни қўллаш имконияти пайдо бўлади.

Таъкидланишича, "алоҳида эътиборга муҳтож" болалар ўзларини жамиятда қулай ҳис этишлари учун стигматизация (тамға) ва дискриминация (таҳқирлаш, камситиш) сингари тўсиқларни енгиб ўтиш лозим. Инклюзив шарт-шароитларни яратаётган мактаблар сони ошаётгани билан, жамиятда бу сингари болаларга нисбатан стереотип муносабатлар ҳамон бор, деб хабар қилади Sputnik Қозоғистон.

"Инвалид" сўзи асосан ушбу ҳолатдан йироқ бўлган одамлар ишлатадилар, деб ҳисоблайди "Тенг имкониятлар дунёси" инвалид-болалар ота-оналари жамияти" вакили Светлана Шрейдер. Аёлнинг ўзи алоҳида эътиборга эга болани тарбиялайди.

"Уйда биз бу сўзни ишлатмаймиз. Умид қиламанки, қачондир одамлар бундай болалар тўғрисида ўз фикрларини ўзгартиришади. Чунки инвалид - бу энг даҳшатлиси эмас. Уларда ташхислар турлича, болаларнинг ташқи кўриниши ҳам мутлақо бошқа-бошқа бўлиши мумкин. Уларнинг заковати ҳам турфа. Умид қиламанки, алоҳида эътиборга молик болаларга нисбатан яқин келажакда бошқача ифода ишлатилади. Жамият ҳам уларни бошқача қабул қила бошлайди", - деди Светлана Шрейдер.

БМТда "Инвалидлар ҳуқуқлари бўйича" конвенцияни қайта номлаш устида иш олиб борилмоқда, чунки "бу сўз энди керак эмас", деб қўшимча қилди Татьяна Адерихина.

"Инвалид" сўзига дунёнинг барча тилларида барҳам беришмоқчи. (…) У керак эмас, барчаси ўзгармоқда. Ҳозирда биз Қозоғистонда қандай атамани танлаш борасида узоқ баҳс олиб боряпмиз. Чунки бу ерда нафақат рус тили, балки қозоқ тили масаласи ҳам турибди. Шундай таърифни топишимиз керак-ки, у болани камситмасин ва мутахассисларга ҳам бола эҳтиёжларини туғри таърифлашда ёрдам берсин", - деб айтган ЮНИСЕФ вакили.

Ҳозирда мутахассислар тўғри таърифни рус ва қозоқ тилларида аниқлаштириб олиб, уни қонун даражасида мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқдалар.

1710
Девушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото

Коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриш талаб этилади штаб аъзоси

19
Ўзбекистонда коронавирусни бошдан кечирганларга ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ниқоб тақиб юришлари керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилиш учун коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриши керак. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Штаб аъзосига касалликни енгил даражада ўтказган фуқаро энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўлади деган савол билан юзланди. У шифокорлар даволангандан сўнг касалликка иммунитет ҳосил бўлишини айтишганини маълум қилган.

“Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин”, - деди Убайдуллаева.

Шу боис тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

19
Студенты в аудитории

Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

62
Эндиликда контрактни тўлай олмамаган талаба ўқишдан четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, агар талабанинг контрактни тўлашга қурби етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқади. Кейин шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чорасини кўради.

“Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади", - деди у.

Мажидов бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилишини қўшимча қилди.

Шунингдек, вазир 2020-2021-ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.

62