Портфель с документами

Адлия вазирлиги ходими Президент Администрациясида масъул лавозимга тайинланди

202
(Янгиланган 19:04 08.11.2019)
Президент фармойишига асосан Зикирилла Махмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Президент фармойишига асосан Махмудов Зикирилла Аббосович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Махмудов 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2006 йилда Тошкент ислом университетини, 2010 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. У ўз меҳнат фаолиятини 2006 йилда Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

202
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

20
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда чегара очилгани ва ватанга қайтиш мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

“Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар. Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади”, - дейилган хабарда.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилган.

Шу кунларда Самара вилоятидаги Болшая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Сол-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудуларидан келган ва Қозоғистон орқали Ватанимизга қайтиш истагинини билдирмоқда.

Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида хориждаги фуқаролар 19 та рейс орқали ватанга қайтарилади. Навбатдаги чартер рейслариинг жадвали қуйида.

20
Медицинский работник подключает пациента к аппарату ИВЛ в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией на базе Тверской областной клинической больницы.

Коронавирус билан касалланган яна бир тошкентлик вафот этди

73
Ўзбекистонда коронавируснинг 32-қурбони қайд этилди. Бугун касалланган Шайхонтоҳур туманида яшовчи 71 ёшли М.Г. вафот этди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан 32-ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 71 ёшли онахон М.Г. жорий йил 30 июнь куни коронавирус аниқланганлиги сабабли Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Сўнгги бир ой ичида эса режали гемодиализ муолажаларини олишни бошлаган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

73
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус