Тошкент метросидаги электр таъминоти муаммоси сабаблари маълум қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПоезд на станции Космонавтов
Поезд на станции Космонавтов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг “Ғафур Ғулом” ва “Алишер Навоий” бекатларида ёритиш ускуналарида носозлик ҳамда эскалаторлар тўхтаб қолганлиги тўғрисида маълумот тарқалди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент метросидаги электр таъминоти муаммоси сабабларини маълум қилди.

Станция метро - Sputnik Ўзбекистон
Метро бекатлари ишга туширилиши билан кунига 5 тоннадан зиёд ёқилғи иқтисод қилинади

Таъкидланишича, бугун соат 10:42да Шайхонтоҳур туманидаги 35 кВ “Шайхонтоҳур” подстанциядаги юқори кучланишли “Шайхонтоҳур 1” йўналишли кабель тармоғи шикастланган. Бунинг натижасида қисқа муддатли узилиш бўлган ҳамда шу заҳоти автоматик равишда захирадаги кабель тармоғига уланган. Соат 10:43 да электр энергияси тўла қувват билан узатила бошланган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқлард электр энергияси билан боғлиқ муаммо туфайли айрим бекатларда ёритиш ускуналарида носозлик ҳамда эскалаторлар тўхтаб қолганлиги тўғрисида маълумот тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0