Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан қанча киши яшайди

© Sham HardyКрасная лента - символ борьбы с СПИДом
Красная лента - символ борьбы с СПИДом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар сонини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўзбекистонда Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ) инфекцияси билан яшовчи шахслар сонини маълум қилди.

Мутахассислар сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар сони 41 мингдан ортиқ. Уларнинг 57 фоизини эркаклар, 43 фоизини аёллар ташкил этади, дея ёзади ЎзА.

Хабарда ёзилишича, ОИВ инфекциясига қарши кураш ва эпидемияга самарали жавоб бериш давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик, жумладан, фуқаролик жамияти учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. 

Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Узоқ вақт хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ОИВга тиббий текширувдан ўтади

ОИВ (ВИЧ) инфекцияси юқумли касаллик бўлиб, бемордан соғлом одамга асосан жинсий йўл юқади. Шунингдек, ОИВ билан касалланган шахснинг қони ва қон маҳсулотлари соғлом одамга қўйилганда, тиббий муолажалар стерилизация қилинмаган тиббий жиҳозлар билан амалга оширилганда, бошқа шахс ишлатган соқол олиш устараси, тиш чёткаларини ишлатганда юқиши мумкин. 

ОИТС (СПИД) – Орттирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми. У ОИВ инфекциясининг якуний босқичи ҳисобланади.

Инфекция юққан дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этиши мумкин. Бундай ҳолат ҳеч қандай аломотларсиз 3 ойдан 8-10 йилгача чўзилиши мумкин. Бу даврда одам соғломдек кўринса ҳам, ўзи билмаган ҳолда, касаллик вирусини бошқаларга юқтириш хавфи юқори. Уни фақат лаборатория текширишлари кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  уч ойдан ортиқ хорижий давлатларда бўлиб қайтган ўзбекистонликларни ОИВга мажбурий равишда тиббий текширувдан ўтказиш тартиби белгиланиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0