Шифокор хурмонинг фойдали ва зарарли томонлари ҳақида гапирди

1474
(Янгиланган 20:53 28.11.2019)
Парҳезшунос-шифокор Елена Саломатина хурмонинг фойдали ва зарарли томонлари ҳақида ўз фикрларини айтди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Парҳезшунос-шифокор Елена Саломатина хурмо фойдаси ва зарари ҳақида ўз фикрларини айтди. РИА Новости хабарига асосан.

Шифокор кимларга бу мева мумкин эмаслиги ҳақида ҳам гапирди.

Саломатина таъкидлашича, хурмода кўплаб микро ва макро элементлар мавжуд. Магний қон томирларини бўшаштиради, калий танадаги ортиқча суюқликни олиб ташлайди ва босимни пасайтиради.

Бундан ташқари, бу мева йод, пектин, озиқа толаларига жуда бой, улар ортиқча холестерин тўплайди.

Бироқ фойдали хусусиятларга қарамасдан, бу мева бета-каротин пигменти туфайли меёъридан ортиқ истеъмол қилинса “каротин сариқлиги” – тери ранги ўзгариши ривожланишини келтириши мумкин.

Уч ёшгача бўлган болаларга хурмо бериш тавсия этилмайди.

Мутахассис сўзларига кўра, хурмо – юқори калорияли мева, унинг таркибида шакар кўп.

Шунингдек, пишмаган меваларни истеъмол қилиш ошқозонда тошлар (безоар) пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги.

Усти қорайган, қуюқ доғли хурмоларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди, уларда зарарли микроорганизмлар мавжуд бўлиши мумкин.

1474

Ўзбекистонда коронавирус: 27 май асосий хабарлари

704
Бугуннинг ўзида 32 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 668 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 74 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 355  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 32 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2 668 нафар.

Айни пайтда 659 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Аҳволи оғир — 4 нафар.

14-чи ўлим

Cамарқандлик 63 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди.

Пахтачи туманида яшовчи бемор 19 май куни вилоят оғир аҳволда  ётқизилган. Таҳлиллар натижасида унда Covid-19 инфекцияси тасдиқланган.

Бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногирони бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.

25 май куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган.

Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак  қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

“Қизил” ҳудуд

Тошкент вилоятининг Бекобод ва Нурашфон шаҳарлари ҳамда Қибрай, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманлари эпидемиологик жиҳатдан “қизил” ҳудудга ўтказилди.

“Сариқ” ҳудудларга Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари киради.

Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари “яшил” ҳудудлар қаторида.

Яна бир коронавирусдан холи ҳудуд 

Хоразм — коронавирусдан холи ҳудудга айланди. Хоразмда тузалган 3 нафар фуқаро билан вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган жами 233 нафар беморнинг барчаси соғайди.

Уйга қайтганлар

Бирлашган араб амирлигидан 1,28 минг киши уйга қайтди. Ватанга кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва болали аёллар биринчи галда қайтарилди.

Шунингдек, Москвадан Тошкентга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётида 275 нафар фуқаролар олиб келинди.

Қўшимча поезд

Тошкент - Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови бошланди. Поезд қатнови Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилади. 

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,6 миллиондан ошди, 350 минг киши вафот этди, 2,3 миллион киши соғайди.

704
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Тадбиркор автосервис қуриш учун 35 туп арча дарахтини кесиб олди

259
(Янгиланган 19:48 27.05.2020)
Сурхондарёлик тадбиркор, президент томонидан мораторий киритилишига қарамасдан 35 туп кўп йиллик арча дарахтларини кесиб олди.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Сурхондарёда 35 туп дарахт кесган тадбиркор 165 млн сўм жарима тўлайди, деб хабар қилмоқда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси. 

Хабарда айтилишига кўра, Шеробод тумани “Боғиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Нормўминов Исмоил Тошпўлатович Ўзбекистонда дарахт кесишга мораторий киртилишига қарамасдан 35 туп арча дарахтларини (сосна) автосервис қуриш мақсадида кесиб ташлаган.

Ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари 1 115 000 миқдорида маъмурий жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ҳуқуқбузарлик натижасида ўсимлик дунёсига 164 462 500 (Бир юз олтмиш тўрт миллион тўрт юз олтмиш икки минг беш юз) сўм зарар етказилгани аниқланди, дейилган хабарда.

Сурхондарёда тадбиркор автосервис қуриш учун 35 туп арча дарахтини кесиб олди
259

АҚШ дунёда ўз нуфузини йўқотмоқда ва пандемия бу жараённи янада тезлаштирди - Лузянин

305
(Янгиланган 20:52 27.05.2020)
ТИВ Москва давлат халқаро муносабатлар институти профессори Сергей Лузянин пандемия АҚШда қандай ички муаммолар борлигини кўрсатганлиги, халқаро майдонда америкаликларнинг қандай мақсадлари борлиги ва буларнинг ҳаммаси қандай якун топиши ҳақида мулоҳаза қилди.

Лузянин таъкидлашича, Хитой-АҚШ муносабатларининг ҳозирги кескинлашувининг сабаблари кўринганидан анча чуқур, мураккаб ва тизимлидир.

Унинг фикрига кўра, албатта қисман АҚШ президенти Доналд Трамп ўзига ноябр ойидаги сайловлар арафасида кўпроқ манфаат йиғиш учун Хитой билан рақобатни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ, бу бундай сиёсатнинг асосий ва ягона сабаби эмас, дейди эксперт.

"Асосий сабаблар биринчи бўлиб пандемиядан ҳалос бўлган ва иқтисодиёти тикланаётган Хитой билан АҚШнинг геосиёсий рақобати билан боғлиқ. У АҚШ учун қўшимча ғазабга келтирувчи омилдир", - деди Лузянин "Россия сегодня" ХАА'да бўлиб ўтган онлайн-конференциясида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ қасддан дунё ҳамжамиятида Хитойга нисбатан салбий муносабатни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда ва гарчи бу чақириқ "мутлақо асоссиз" бўлса ҳам, "дунё учун ва алоҳида минтақалар учун катта таҳдид солмоқда".

Лузянин америкаликларнинг БССТ ва бошқа халқаро ташкилотларга қарши айбловлари ва ҳужумлари ҳақида гапирганда, барча уринишлар натижа бермаслигини таъкидлади.

"Америкаликлар ҳар қанча "параллел институтлар"ни яратишни ёки ўзларининг глобал бошқарувларини амалга оширишни хоҳлашмасин, бунинг иложи йўқ. Американинг асри аста-секин тугамоқда ва ўтмишга ғарқ бўлмоқда. Пандемия бу жараёнларни янада кучайтирди", - деди у.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

Лузянин: США теряют свое влияние в мире, и пандемия обострила этот процесс
305