Дам олиш кунлари узоқ вақт ухлаш нима билан хавфли бўлиши мумкин

CC0 / Unsplash / Kinga Cichewicz / Девушка просыпается
Девушка просыпается - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифокорнинг фикрига кўра, дам олиш кунлари узоқ вақт ухлаш одати жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Сеченов номидаги тиббиёт академияси сомнолог-шифокори Михаил Полуэктов дам олиш кунлари узоқ вақт ухлаш чарчоқ ва уйқусизликни қоплайди, деган афсонани чиппакка чиқарди. РИА Новости хабарига асосан.

Сбор урожая хурмы  - Sputnik Ўзбекистон
Шифокор хурмонинг фойдали ва зарарли томонлари ҳақида гапирди

Унинг сўзларига кўра, бундай дам олиш режими - агар одам дам олиш кунлари иш кунларига қараганда, одатдагидан кўпроқ ухласа, жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Улар орасида - диабет ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ касалликлар мавжуд.

Полуэктов таъкидлашича, уйқуни ҳаддан ташқари ошириш ақлий қобилиятни сусайтиради ва горизонтал ҳолатда узоқ вақт ётиш умуртқа поғонасига таъсир қилади. Шуниндек, организмда метаболик жараёнларни ҳам бузиши мумкин, бу "ёғ массаси тўпланишига" олиб келади.

Бундан ташқари, сомнолог ётишдан олдин жисмоний машқлардан воз кечишни маслаҳат берди. Ҳаддан ташқари чораларда, шифокор режимни тиклайдиган махсус био- қўшимчаларни ичиш, мутахассис билан маслаҳатлашни тавсия қилди.

Янгиликлар лентаси
0