Байсунский район Сурхандарьинской области Узбекистана

Сурхондарё вилояти таркибида янги туман ташкил этилади

950
Депутатлар Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ташкил этилади. Ушбу масалани депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқишди.

Таъкидланишича, депутатлар Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиққанлар.

Ўзгаришларга кўра, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Бойсун туманининг “Кўлқамиш” маҳалласи “Куба” қишлоғи, “Обикор” ҳамда Қудуқсой маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қумқўрғон туманидаги “Давлатсой” маҳалласининг “Порлоқ” ва “Хурмазор” қишлоқлари, “Навруз” ҳамда “Бандихон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ташкил этилаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.

Депутатларнинг қайд этишича, бу ўзгаришлар ҳудудда қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликни ривожлантиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга, Сурхондарё вилоятининг деҳқончилик минтақаси ҳисобланган Бандихон туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада тараққий эттиришга ижобий таъсир кўрсатади.

950
Теглар:
Бандихон тумани, Сурхондарё

"Тахтақорача" довонида ФВВ ўқув-машқи ўтказилди

122
(Янгиланган 18:48 26.01.2021)
"Тахтақорача" довонида мураккаб об-ҳаво шароитида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди

"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:

  1. Довонда қор кўчкиси содир бўлганда, тегишли хизматларнинг куч-воситалари фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун йиғилди ва уларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилди. Шунингдек, қор кўчкиси содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардан аҳоли ва моддий бойликларини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари амалда кўриб чиқилди.
    МЧС
    Учения МЧС на перевале Тахтакорача
  2. Қор кўчкиси оқибатида транспорт воситалари билан боғлиқ шартли равишда содир этилган авто-авариялар оқибатлари бартараф этилди ва қор кўчкиси остида қолган фуқароларни қидириш ҳамда қутқарув ишларини амалга ошириш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.
    МЧС
    Учения МЧС на перевале Тахтакорача
  3. Довонда икки томонлама йўл ҳаракатини тиклаш, фуқароларнинг ҳаётий тизимини маромига келтириш, автомобил йўлини қордан тозалаш, йўл қатнов қисмининг сирпанчиқ ва тик қияли ҳудудларида қум ва қум-туз аралашмасини сепиш, йўл белгиларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.
  4. Машғулот якунида иштирокчиларга йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли  юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.

МЧС
Учения МЧС на перевале Тахтакорача
122
Праздничный концерт в честь Дня конституции Узбекистана

Концерт тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди

122
(Янгиланган 15:57 26.01.2021)
Ўзбекистонда 28 январдан концерт ва томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилмоқда. Бунда томошабинлар сони 50 фоиздан ошмаслиги зарур.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда концерт ва томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

  • концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;
  • концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;
  • концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда бўлиш.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди.

Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.

Махсус комиссия фуқаролардан санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъи риоя этишлари ҳамда мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида эришилган бугунги вазиятни бардавом бўлиши учун шахсий масъулиятни оширишни сўраган.

122