Тактико-специальные учения по освобождению заложников и нейтрализации террористов на железнодорожном транспорте в Сурхандарьинской области

Сурхондарёдаги ўқувларда шартли террорчилар зарарсизлантирилди

280
(Янгиланган 16:23 01.12.2019)
Бўлинмалар сунъий тўсиқлар муваффақиятли забт этишди, даставвал юзага келган вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш мақсадида, “террорчилар” билан музокаралар олиб боришди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Учқизил темир йўл станциясида террорчилар томонидан темир йўл транспортида гаровга олинганларни озод этиш ва террорчиларни зарарсизлантириш бўйича махсус-тактик ўқувлари ўтказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистонга маълум қилди.

Тадбир Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилган.

Бўлинмалар сунъий тўсиқлар муваффақиятли забт этишд, даставвал юзага келган вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш мақсадида, “террорчилар” билан музокаралар олиб боришди. Музокаралар ижобий натижа бермагач, уйғунликдаги ҳаракатлар натижасида ишғол қилиш орқали гаровдагиларни озод этиш ва шартли террорчиларни зарарсизлантиришга эришилди.

  • Тактико-специальные учения по освобождению заложников и нейтрализации террористов на железнодорожном транспорте в Сурхандарьинской области
    Тактико-специальные учения по освобождению заложников и нейтрализации террористов на железнодорожном транспорте в Сурхандарьинской области
    Пресс-служба Национальной гвардии Узбекистана

1 / 6
Пресс-служба Национальной гвардии Узбекистана
Тактико-специальные учения по освобождению заложников и нейтрализации террористов на железнодорожном транспорте в Сурхандарьинской области

Мазкур ўқувдан мақсад ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органларининг ҳамкорликдаги бажариладиган вазифаларини мувофиқлаштириш, бўлинмаларнинг амалий кўникмаларини ошириш ҳамда ностандарт вазиятларда тўғри ва оқилона қарор қабул қилиш хусусиятларини мустаҳкамлашдан иборат бўлган.

280
Теглар:
Миллий гвардия, ўқувлар, Сурхондарё
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

391
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

391
Манометр на заправочной колонке газозаправочной станция

Газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди

205
(Янгиланган 17:35 25.02.2021)
Об-ҳаво кескин совуши сабаб газ тўлдириш ишлари эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти чекланганини маълум қилди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, 24—27 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу боис табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида ҳам Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли барча газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов ўрнатилган эди.

205