Национальный Банк Узбекистана

Ўзбекистонда аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатиш ривожлантирилади

261
(Янгиланган 18:52 02.12.2019)
Шавкат Мирзиёев қарори билан унитар корхона шаклидаги ”Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамият шаклида қайта ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарори билан унитар корхона шаклидаги ”Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамият шаклида қайта ташкил этилди.

Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат номидан “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Қарорда “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари белгиланди.

Жумладан, АЖ аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатишни ривожлантиради, АКТдан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этади.

261
Теглар:
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, банк
Мавзу бўйича
Қайта молиялаш ставкаси туширилади – Марказий банк
Марказий банк ходимлари учун бир қатор чекловлар жорий этилди
Марказий банк инфляцияни “рамкага солади”

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3150 тага етди

490
(Янгиланган 16:37 24.05.2020)
Сўнгги соатларда яна 18 кишида коронавирус тасдиқланди. Улардан саккизтаси пойтахт аҳолиси орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон яна 18 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди.

“Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг  5 таси хориждан келган, яна 4 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

8 та ҳолат пойтахтда, 1 та ҳолат эса Наманган вилоятида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда мамлакатда 2565 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 572 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

490
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Налоги. Расчеты

ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди

167
Оммавий ахборот воситаларида Давлат солиқ қўмитасининг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқлаганлиги ҳақида хабар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси ОАВда тарқалган қўмитанинг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқлаганлиги ҳақида хабар юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, коронавирус хабарда айтилганидек, ДСҚ марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчисида эмас, балки ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази ходимида аниқланган бўлиб, марказ пойтахтнинг бошқа туманида жойлашган.

“ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда”, - дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

167
Жасур Яхшибоев

Яхшибоев Беларусь чемпионатида яна пешқадамга айланди

101
Жасур Яхшибоев футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 10-турида голлари сонини 7 тага етказди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонлик легионер, “Энергетик-БГУ” ўйинчиси Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

“Ислочь” клубига қарши ўтган ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Яхшибоев 11 метрлик масофадан белгиланган жаримани мукаммал бажарди ва голлари сонини 7 тага етказишга муваффақ бўлди. "Энергетик-БГУ” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 78-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, ушбу ғалаба эвазига “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга (21 очко) чиқиб олди ва пешқадам БАТЭдан бир очкога ортда қолмоқда.

101