Девушки мусульманки, архивное фото

Олимлар арабларда кўпхотинлилик нега камайиб бораётганини тушунтиришди

2397
(Янгиланган 22:42 02.12.2019)
Араб аёллари орасида кўпхотинлиликнинг адолатсизлиги, бундай ҳолатларда кўпинча аёллар ва болалар ҳуқуқи поймол этилади, деган фикр тобора кенг қўллаб-қувватланмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Мағрибдаги араб давлатлари(Ливия, Марокко, Тунис, Жазоир ва Мавритания)да кўпхотинлилик тобора урфдан қолмоқда, деди Муҳаммад VI номли Мароккодаги социология университети профессори Мухтор ал-Харрас араб дунёсида оила ҳолати мавзусига бағишланган форумда. РИА Новости хабари асосида.

"Ливияда мураккаб вазият ва иқтисодий сабабларга кўра, кўпхотинлилик сингари ҳолатлар сони камайди. Тунисда 1975 йилда кўпхотинлиликни таъқиқловчи қонун қабул қилинган. Мароккода 2004 йилда бир вақтнинг ўзида бир нечта никоҳдан ўтишга тўсиқ қўядиган қонун қабул қилинган. Хусусан, бундай ишга қўл урмоқчи бўлган эркак бир нечта шартларни бажармоғи лозим, хусусан, биринчи хотиннинг рухсатини олиш шартлардан бири саналади. Жазоирда кўп хотинга эга эркаклар сони жуда кам, ва умуман олганда, кўпхотинлилик ғояси жамиятда кўпам қўллаб-қувватланмайди. Мавританияда кўпхотинлилик жамиятнинг муайян қатламлари орасидагина кенг тарқалган", - дея тушунтиради профессор.

Ал-Харраснинг айтишича, кўпгина араб давлатларида кўпхотинлилик ўз актуаллигини йўқотаётгани сабаби - эркакларнинг шу кеча-ю кундузда барча хотинлари ва болаларини тенг даражада таъминлай олмаслиги билан изоҳланмоқда. Бундан ташқари, профессорнинг қайд этишича, араб аёллари орасида кўпхотинлиликнинг адолатсизлиги, бундай ҳолатларда кўпинча аёллар ва болалар ҳуқуқи поймол этилиши ҳақидаги фикр тобора кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Шу билан бирга, Мағрибдаги араб давлатларида эркаклар ҳали ҳам ўз аёлларининг ишлашларини ҳазм қила олишмайди, ижтимоий тадқиқотларга кўра, ушбу давлатларда оилаларнинг учдан бир қисмида аёлнинг ишлаши эр билан келишмовчиликларга сабаб бўлади. Минтақанинг энг феминистик мамлакати ҳисобланмиш Тунисда айнан шу турдаги келишмовчиликлар кўпроқ учраши таъкидланмоқда. Маълум бўлишича, тунислик эркакларнинг 42%и ўз аёлининг меҳнат фаолиятидан норози.

Шу билан бирга, Мағриб давлатларида эр-хотин ўртасидаги ёш тафовути 4-6 ёшни ташкил этади.

2397