Строительство конгресс-холла и отеля Hilton - первых объектов международного делового центра Tashkent City - завершено.

“Tashkent City”даги Конгресс-холл томи қулагани ҳақидаги хабар ёлғон ҳокимлик

209
(Янгиланган 10:58 03.12.2019)
Ҳозирда пойтахт ҳокимлиги ёлғон хабар тарқатилишининг сабаблари ва манбаларини аниқлаш юзасидан иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Tashkent City”даги Конгресс-холл томи қулагани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Қайд этилишича, ўтказилган текширув натижасида мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, том қисми бутун ҳолатда эканлиги аниқланган.

"Ҳозирда ёлғон хабар тарқатилишининг сабаблари ва манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Tashkent City” Конгресс-маркази томи қулагани ҳақида хабар тарқалган эди.

209
Теглар:
Tashkent City, Тошкент
Автобус

Шаҳарлараро автобуслар ҳаракати чекланди

14
(Янгиланган 12:26 25.02.2021)
Тошкентдан шаҳарлараро автобуслар қатнови ва "Қамчиқ" довони орқали юк машиналар қатнови вақтинча чекланди.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Об-ҳаво шароитлари туфайли вилоятлар билан автобус қатнови вақтинча тўхтилди, деб хабар қилмоқда Тошкент автовокзали.

"Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25-февраль санасидаги барча рейслар бекор қилинганлигини маълум қиламиз", - дейилган хабарда.

Автобуслар ҳаракати борасида қўшимча маълумотларни ушбу телефон рақами орқали олиш мумкин: (71) 207-87-00.

Ўтган тунда Қамчик довони орқали юк машиналар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган эди. Маълум бўлишича, кучли шамол эсиб қор ёққан ва ҳаво ҳарорати -12 даражага етган. Довонда айни дамда 15та механизациялашган отряд томонидан 24 соат узулуксиз навбатчилик ташкил этилган. 

P.S. Сўнгги дамда олинган хабарга кўра, Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати қайта тикланган.  

"Ноқулай об-ҳаво сабаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди. Айни вақтда довон йўлида юк автомобилларининг ҳаракатланишга рухсат этилди", - деб хабар қилмоқда ЙҲХБ матбуот хизмати.

14
Автомобильное движение в городе

Тошкентда йўл-транспорт тизимини яхшилаш учун қандай ишлар режалаштирилган

43
(Янгиланган 11:08 25.02.2021)
Пойтахтда йўл-транспорт тизимини яхшилаш уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда шаҳардаги 3 та кўчаларда янги ўтиш жойлари очилади ва йўл кенгайтирилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган лойиҳалар уч босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва янги йўллар қуришга оид топшириғига асосан Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва “Kalyon ulastirma” компанияси билан ҳамкорликда қуйидаги уч босқичда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Биринчи босқич. 3 та кўчаларда тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади:

  • Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан тушгандан сўнг, Зулфияхоним кўчасига ўтиш учун асосий қатнов қисмидан маҳаллий йўлга янги ўтиш жойини очиш;
  • Тошкент халқа автомобил йўлининг 11-километрида (Тўсин бозор қаршисида) 250 метр масофада йўлни кенгайтириш;
  • Ал-Хоразмий – Катта Қаъни кўчалари чорраҳасида айланма ҳаракатни ташкил этиш;

Иккинчи босқич. 3 та кўчаларнинг транспорт ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган:

  • Чоштепа - Янги Сергели кўчалари кесишмасида ўтказувчанликни ошириш мақсадида, кесишмани кенгайтириш (параметрларини ўзгартириш);
  • Тошкент халқа автомобил йўли – Самарбону кўчалари кесишмасида маҳаллий йўлни кенгайтириш ҳисобига ўтказувчанликни ошириш;
  • Мустақиллик – Паркент кўчалари кесишмасида яшил худуд хисобидан янги йўл очиш режалаштирилган.

Учинчи босқич. 6 та кўчаларда транспорт оқими ўрганилиб, таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Булар:

- Юнусобод туманидаги Қорақамиш кўчасини Тошкент халқа автомобил йўли билан боғлаш учун янги йўл қуриш;

- Муқумий – Лутфий - Сеул - Нурафшон кўчалари кесишмаси параметрларини ўзгартириш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

- Тошкент ҳалқа автомобил йўли - Амир Темур кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

- Шота Руставели – Миробод - Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш.

- Кичик халқа автомобил йўли бўйлаб “CRAFERS” корхонаси қаршисида янги қайрилиб олиш жойини очиш;

- Сеул – Новза – Бунёдкор кўчалари кесишмасида канал устидаги кўприкни кенгайтириш хисобига кесишма ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилган.

  • Cписок улиц и перекрёстков Ташкента, где будет пересмотрена организация движения
    Пресс-служба Минтраса Узбекистана
  • Cписок улиц и перекрёстков Ташкента, где будет пересмотрена организация движения
    Пресс-служба Минтраса Узбекистана
  • Cписок улиц и перекрёстков Ташкента, где будет пересмотрена организация движения
    Пресс-служба Минтраса Узбекистана
1 / 3
Пресс-служба Минтраса Узбекистана
Cписок улиц и перекрёстков Ташкента, где будет пересмотрена организация движения

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берган эди.

43
Теглар:
йўллар, Тошкент

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга сотиш тақиқланади

14
(Янгиланган 12:20 25.02.2021)
Тоқаев ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.

Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.

14
Теглар:
Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон