Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари шартли террорчилар тўдасини “тор-мор қилди”

© Пресс-служба Минобороны УзбекистанаСовместные учения "Восток–2019" военнослужащих Узбекистана и России
Совместные учения Восток–2019 военнослужащих Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбийлар тегишли қарор қабул қилингач, қўққисдан ҳужум бошлашди. Шартли душман объектлари ва уларнинг жанговар техникалари нишонга олишди. Ҳамкорликдаги бўлинмаларнинг тезкор ва шиддатли ҳаракати туфайли шартли террорчилар тўдаси батамом тор-мор қилинди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Шарқий ҳарбий округ “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонда “Шарқ – 2019” Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистонга маълум қилди.

Бир нечта ўқув жойларида иштирокчилар билан жанговар ва махсус тактик тайёргарлик йўналишларида машғулотлар ташкил этилди. Бўлинмалар олдига қўйилган ўқув вазифага кўра, шартли душман объектларини қидириб топиш, ҳаракатланиш вақтида қўққисдан пайдо бўлган кичик гуруҳларни яксон қилиш талаб этилди. Бунда асосий эътибор, ҳарбий хизматчиларнинг жипслигини таъминлаш, бир-бирини қўллаган ҳолда душман объектига талофат етказиш кабилар бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

© Пресс-служба Минобороны УзбекистанаСовместные учения "Восток–2019" военнослужащих Узбекистана и России
Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари шартли террорчилар тўдасини “тор-мор қилди” - Sputnik Ўзбекистон
Совместные учения "Восток–2019" военнослужащих Узбекистана и России

Ўқув қатнашчилари қурол-аслаҳа ва анжомлари билан 5 км масофага марш югуриш машқларини бажаришди. Бунда уларнинг абжирлиги, чидамлилиги синовдан ўтган бўлса, тоғ тайёргарлигидан мураккаб тўсиқлар йўлагидан ўтиш, ярадорларни эвакуация қилиш машқларини ҳам катта маҳорат билан бажаришди.

© Пресс-служба Минобороны УзбекистанаСовместные учения "Восток–2019" военнослужащих Узбекистана и России
Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари шартли террорчилар тўдасини “тор-мор қилди” - Sputnik Ўзбекистон
Совместные учения "Восток–2019" военнослужащих Узбекистана и России

Шунингдек, ҳарбийлар тунги шароитда ҳам машғулотлар ўтказишди. Режага кўра, чегара худудларида қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштирган жангари тўдани аниқлаш ва яксон қилиш вазифаси юклатилди.

Шартли душман эҳтимол тутилган ҳудудда разведка ишлари ўтказилиб, олинган маълумотлар зудлик билан юқори қўмондонликка етказилди. Бўлинма командири томонидан тегишли қарор қабул қилингач, қўққисдан ҳужум бошланди. Шартли душман объектлари ва уларнинг жанговар техникалари нишонга олинди. Ҳамкорликдаги бўлинмаларнинг тезкор ва шиддатли ҳаракати туфайли шартли террорчилар тўдаси батамом тор-мор қилинди. 

Хабарда машғулотлар юксак савияда ўтгани, машқлар икки давлат ҳарбийларига тажриба алмашишлари учун катта имконият яратгани таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0